RU

Последние новости

03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  38 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  3 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1

"Локомотив"га ноҳақлик қилиндими? Россиялик эскперт Суперлига 22-турини таҳлил қилди Новости

"Локомотив"га ноҳақлик қилиндими? Россиялик эскперт Суперлига 22-турини таҳлил қилди

Championat.asia сайти ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ рефери Анатолий Синяев Суперлиганинг 22-туридаги баҳсли қарорларни таҳлил қилиб берди.

"Локомотив" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Рақиб дарвозабон томон узатилган узатма вақтида футболчиларнинг аниқ позициясини кўрсатадиган кадрни топа олмаяпмиз. Трансялция режиссёрлари бу ҳолатга эътибор бермаган. Биз ҳужумчининг тўғри ҳолатда экани ҳкқида гапиряпмиз. Ҳакам эса линия бўйича қарор чиқаряпти. Бундай ҳолатда ҳужумчини ҳисобга олиниши керак. 


"Локомотив" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Ушбу вазиятда мен умуман аниқ тегинишни кўрмаяпман. Менимча, кўк формадаги симуляция қиляпти, ҳимоячи тўпни олиб қўяётганини кўриб, пенальти ишлаш мақсадида йиқиляпти. Агар қўполлик содир бўлган бўлса, вазият жарима майдончаси ичида бўлганлиги аниқ, аммо тегиниш ҳеч қандай камерадан кўринмаётгани учун бу симуляция деган фикрдаман. Ҳужумчи сариқ карточка билан жазоланиши керак.



"Локомотив" – "Олимпик" (ВИДЕО)

Бу ҳолатда оқ либосдаги футболчининг оёғи қолиб кетди. Бу оддий қоидабузарлик. Албатта, ҳужумчи ҳам пенальти ишлашга интилгани табиий. Бироқ ҳимоячи аллақачон тўпни олиб қўйиш учун ҳаракатни бошлаб юборганди. Ҳакамнинг пенальти белгилаган қарорини қўллаб-қувватлаш керак. 


"Динамо" – "Металлург" (ВИДЕО)

Ҳакам жарима майдончасидаги эпизодни кўргани йўқ. Аммо ҳужумчи томонидан қоидабузарлик содир бўлди. ВАР аралашуви учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Видеоҳакамлар эса ҳужумчи рақибга нисбатан тажовузарлик қиляпти, деб қарор қилишди. Мен ҳакамнинг қарорига қўшиламан – бу ерда зарба йўқ. Тўп учун курашмасдан қоқилиб кетиш спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат сифатида баҳолаши мумкин.



"Динамо" – "Металлург" (ВИДЕО)

Қоида бузганга сариқ карточка берилишига қарши эмасман. Аммо қизил карточка учун асос йўқ. Аммо жанжал билан курашиш қийин. Биз содир бўлаётган воқеаларнинг тўлиқ кўрмаяпмиз. Эслатиб ўтамиз, оммавий қарама-қаршилик юзага келган тақдирда ФИФА ҳар бир жамоанинг – энг фаол футболчиларига камида иккитадан сариқ карточка кўрсатишни тавсия қилади. Қизиллар ҳам ўйинчиларнинг айнан нима дейишига, ҳақоратлар ёки зарбалар бўлганига боғлиқ.

Мен ушбу вазиятда оддий курашни кўрмаяпман. Бундай вазиятларда, қарама-қаршилик авж олганида, ҳакам сариқ ва қизил карточкаларни кўрсатишга шошилмаслиги керак. Аксинча, турли нуқталардан жой эгаллаб, вазиятни яхшироқ кўриб олиш учун диққатини жамлаши ва кейинчалик биргаликда бир қарорга келиши лозим. 


"Пахтакор" – "Қўқон-1912" (ВИДЕО)

Оқ либосдаги футболчининг яққол қоидабузарлиги. Ҳакам пенальти белгилаши керак эди. Аммо у епизодни кўрмаган бўлса ҳам, ВАР ўйинга аралашиб, голни бекор қилиши керак. Чунки ҳужумчи гол уриш вақтида қоидани бузиш ҳолати юзага келганди.


"Пахтакор" – "Қўқон-1912" (ВИДЕО)

Эҳтиётсизлик туфайли қоидабузарлик юзага келди, бу эса - пенальти. Ҳужумчи ўзидан ўзи йиқилмайди. Ҳимоячи тегиниши сабабли юзага келди. Ҳакамнинг қарори тўғри.


"Сўғдиёна" – "Сурхон" (ВИДЕО)

Пенальти белгиланиши учун жуда енгил тегинди. Ўйлайманки, ҳужумчи тўпга ета олмаслигини сезиб йиқилди. Тўп учун кечадиган ҳаводаги оддий ҳолат деб биламан. 



"Нефтчи" – "Навбаҳор" (ВИДЕО)

Ҳакамнинг имо-ишораси (у қўлини юқорига кўтарди) дарвозабоннинг нотўғри тўпга чиқишидаги хатосини ювиб кетди. Қарорни қўллаб-қувватлаш мумкин, дарвозабонга ҳақиқатан ҳам тўпга етиб боришга рухсат берилмайди. Шунингдек, ҳужумчининг қўли ҳам тўпга қараб ҳаракат қилади, бу атайлаб қилингани сезилиб қолди. Тўп ҳам елкага эмас, қўлга бориб тегди.


"Қизилқум" – "Насаф" (ВИДЕО)

Кўк либосдаги футболчи рақибидан бироз олдинда эди. У рақибнинг юзига зарба беради, шунинг учун бу ерда пеналти белгиламаслик учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Менимча, қоидабузарлик аниқ. Бу сариқ карточка, лекин қизилга тортмайди. ВАРни кўриб чиққандан сўнг ҳакамнинг қарори тўғри бўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика