RU

Последние новости

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  2 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  14 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди? Новости

“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?

Теги :  Локомотив
2016 йилги мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда кечди.

Жамоа ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида зафар қучиб, ички майдонда олтин дубль қайд этди. Қолаверса, “Темирйўлчилар” Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам чорак финалга қадар етиб бориб, юртимиздаги минглаб футбол ишқибозларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этди.

Мана бир неча кундан буён клуб расмий сайтида мавсум якунларини эътиборингизга ҳавола этиб бормоқдамиз. Бу сафар мавсум давомида энг кўп гол урганлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, 2016 йилги мавсум Темурхўжа Абдухолиқовники бўлди, десак хато бўлмаса керак. Зеро маҳоратли ҳужумчи йил давомида учала турнирда ҳам тез-тез гол киритиб турди ва якунда жамоа тўпурари номини қўлга киритди. Темурхўжа Олий Лигада 22та гол урган бўлса, кубок баҳсларида 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Чемпионлар Лигасида эса Абдухолиқов 3 бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, жамоамиз ишқибозларининг севимли ўйинчисига айланган Темурхўжа Абдухолиқов 2016 йилда жами 31та гол киритишга эришди.

“Локомотив”нинг иккинчи тўпурари эса тажрибали ярим ҳимоячи – Сардор Мирзаев бўлди. У Олий Лигада 13та, кубокда 3та ва ОЧЛда 2та гол урди. Марат Бикмаев эса ички чемпионатда 13 марта ва халқаро майдонда 1 бора рақиблар дарвозабонларини ҳафа қилди.



Умуман олганда, “Локомотив” футболчилари жорий мавсумда 3 та мусобақада жами 106та гол уришни уддалашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика