RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

"Локомотив"дан етти киши МТЖга чақирилди Новости

"Локомотив"дан етти киши МТЖга чақирилди

Олий лигада 12-тур ўйинлари якунига етганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз йиғинини бошлайди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа 11 июнь куни дастлаб Эронга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
16 июнь куни эса миллий терма жамоамиз сафарда КХДРга қарши ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган биринчи ўйинда майдонга тушади. Ўзбекистон МТЖ саралашнинг "H" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳ ўйинларида КХДР, Яман, Баҳрайн ва Филиппин термалари билан баҳс олиб боради.

Терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини 8 июндан бошланиб, 17 июнга қадар давом этади. Бўлиб ўтадиган ўйинларга Миржалол Қосимов "Локомотив"дан олти нафар футболчини таклиф этди. Булар - дарвозабон Игнатий Нетсеров, ҳимоячилар Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев ва Икром Алибоев. Айтиш мумкинки, Икром Алибоев биринчи бор миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этади.

Терма жамоа мураббийлар штабига "Локомотив"дан шунингдек жамоа шифкори Аброр Пирриев ҳам бориб қўшилади. Биз Эрон ва КХДР билан бўладиган ўйинларда йигитларга омад тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика