RU

Последние новости

14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  8 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9

"Локомотив": Юрак касали билан оғриган болакай тарбияланувчиларимиз билан футбол ўйнади Новости

"Локомотив": Юрак касали билан оғриган болакай тарбияланувчиларимиз билан футбол ўйнади

Теги :  Локомотив
Ўтган ҳафта championat.asia сайти томонидан юрак касали билан оғриган болакай Ҳасанжон Раҳимжоновга атаб хайрия акцияси ташкил қилинди.

Акция давомида ўзбек футболи юлдузлари иштирокида шоу-учрашув ҳам ўтказилди. 2009 йилда туғилган Ҳасанжон бунгача бир марта юрак операциясини бошидан ўтказган. Энди бўлса 2 январь куни отаси билан Ҳиндистонга жўнаб кетади ва у ерда яна бир бор операция қилинади.

Бугун Ҳасанжоннинг отаси Эргашев Олимжон ака ўғлини Лабзакдаги сунъий майдонга олиб келди ва “Локомотив”нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари билан футбол ўйнаттирди. Бундан ёш болакайнинг ўзи ҳам ниҳоятда хурсанд бўлди. Ўйин охирида “Локомотив” болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори Эркин Саидов Ҳасанжонга футбол тўпи ва келажакда тезроқ тузалиб яхши футболчи бўлсин деган мақсадда олтин медаль ҳадя қилди. Бундан ташқари, футболчи-мураббийлар ҳамда ота-оналар Ҳасанжон билан эсдалик суратга тушишди.

Тадбир якунида Ҳасанжоннинг отаси Олимжон ака қуйидаги фикрларни билдирди: “Локомотив” футбол клубига катта раҳмат. Айниқса, бизга яхши эътибор берган Тўлабек Акрамовга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса, 2 январь куни Ҳиндистонга учиб кетамиз ва у ерда ўғлим яна бир марта операция қилинади. Ўғлим тез орада туўзалиб кетади деган умиддаман, ҳозир юрак уриши яхши, бироқ жуда тез толиқиб қоляпти. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам футболга қизиқаман ва “Локомотив” жамоасига мухлислик қиламан. Ниятим, “Локомотив” келаси мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлсин, Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозонсин. Биз оиламиз билан Тошкент вилояти, Паркент туманида истиқомат қиламиз. Ўзим оддий ҳайдовчиман. Орамизда шундай яхши инсонлар борлигидан жуда қувондим”.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика