RU

Последние новости

10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  1 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   8 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  7 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  16 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  53

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди Новости

"Локомотив" янги мавсумга тайёргарликни кейинги йилдан бошлайди

Гарчи жамоа Суперлигани тарк этиб, мавсумни Про лигада ўтказса-да, клуб раҳбарияти жамоа олдига бир йилнинг ўзида Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди.

Шу боисдан клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан янги мавсум учун режалар жиддий тарзда ишлаб чиқилмоқда. Айни дамда жамоа таркибига янги олиб келинадиган футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг таркибдаги янгиликлар билан ҳам таништириб ўтилади.

Жамоа мавсумга тайёргарликни 2023 йилнинг 6 январь кунидан "Локомотив" қароргоҳида бошлайди. Ушбу кичик йиғин 19 январга қадар давом этади ва жамоа 20 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

Туркия йиғини доирасида "Локомотив" 6 та синов-назорат ўйинида қатнашади. Ҳозирча шулардан икки ўйиннинг рақиби ва санаси аниқ:

22.01.2023

"Локомотив" - "Краснодар-2" (Россия)

27.01.2023

"Локомотив" - "Дукажини" (Косово)

Йиғин доирасидаги қолган учрашувлар учун рақиблар билан музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги маълумотларни кейинроқ таништириб ўтамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика