RU

Последние новости

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  2 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  1 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ФОТО Новости

"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ФОТО

Теги :  Локомотив
Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби янги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди.
Унда клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бошлиғи Қобир Юнусов, мураббийлар Мирко Йеличич ва Андрей Микляев қатнашишди. Тадбирни клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов очиб берди:

“Локомотив” ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келадиган жамоа. Бу йил ҳам режаларимизга ўзгартириш киритилгани йўқ. Биринчи навбатда ички чемпионатда ғолиб чиқмоқчимиз. Клуб тарихида ҳозирча Ўзбекистон чемпионлиги йўқ. Ўтган йил Ўзбекистон кубогида ярим финалга қадар етиб бордик, чемпионатда ҳам охирги турга қадар ғолиблик учун курашдик. Футболда ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради. Биз мураббийлар штабига барча шароитларни яратиб бердик деб ўйлайман.

Катта мақсадларни қўйган клуб таркибни ҳам кучайтириши керак. Шу боис ҳам селекция ишларини олиб бордик ва жамоани тарк этганлар ўрни янада тажрибали футболчилар билан тўлдирилди. Ўз академиямиз тарбияланувчиларимиз аста секин бош жамоа сафига қўшилишмоқда. Ўтган йил ижарада ўйнаган бир қатор ўйинчилар ҳам клубимиз ихтиёрига қайтиб келишди.

Жорий мавсум клуб Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Ўтган йил биз гуруҳ босқичидан чиқа олмагандик. Аввалги хатоларни такрорламасдан максимал даражада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун барча шароит етарли деб ўйлайман. Футболчиларнинг ҳам халқаро тажрибалари бунга етарли”, - дейди Тўлабек Акрамов.



“БААда иккита йиғин ўтказдик. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қониқарли даражада. Ёшлар ҳам тажрибали ўйинчилар ҳам бирдек ишлашди. Қишки йиғинларда жамоавий ўйинни кучайтиришга уриндик. Ўтган йил чемпионлик учун бизга бир қадам етишмади. Бу йил янада кучлироқ ўйнашимиз керак. Бизни узоқ ва қизиқарли мавсум кутиб турибди”, - дейди Мирко Йеличич.

- Янги мавсумда жамоанинг натижаларига ким жавоб беради?
Тўлабек Акрамов:
- “Локомотив”нинг натижаларига Мирко Йеличич жавобгар бўлади. Айнан у бош мураббий сифатида ишлайди.

- “Ал Иттиҳод” билан ўйинга стадион қанчалик тайёр?
Қобил Юнусов:
- “Локомотив” стадиони мавсумга тўлиқ тайёр. Мухлислар учун ҳам яхши шароитлар яратиб беришга уринамиз. Душанба кундан бошлаб ўйин чипталари сотувга чиқади. Барча ўйинларни “Локомотив” стадионида ўтказишга ҳаракат қиламиз. Лекин бу мавсумда ҳам баъзи ўйинларни ТТЙМИ стадионида ўтказамиз. У ердаги стадион ҳам барча талабларга жавоб беради.

- Жамоанинг ҳимоя чизиғи энг кучсиз дейишмоқда. Бунга қандай қарайсиз?
Мирко Йеличич:
- Ким бундай деганини билмайман. Аммо айнан ҳимоя чизиғимиз. Бу чизиқда тажрибали футболчилар бор. Бундан ташқари ярим ҳимоячилар орасида ҳам ҳимояда ўйнай оладиган ўйинчилар кўп. Кападзе, Алибоев ва Мирзаев шулар жумласидан.

- Трансферлардан кўнглингиз тўлдими?
Мирко Йеличич:
- Биз марказий ҳужумчи олмоқчи эдик. Аммо бир қатор легионерларни кўрикдан ўтказдик. Кўп ўйинчилар бизга маъқул келишмади. Масалан, декабрь ойида Жилберт Кумсон келганди. У соғлиги билан муаммо туфайли юртимизни тарк этди. Қолган легионерлар эса маҳаллий футболчилардан устун эмаслиги боис уларга жавоб бердик.

- “Флитвуд Таун” билан ҳамкорлик давом этадими?
Тўлабек Акрамов: - Албатта ҳамкорлик давом этади. Уларнинг икки нафар футболчиси Ўзбекистонга келиши керак эди. Аммо ҳужжатлар билан муаммо юзага келгани учун бу амалга ошмай қолди. Бироқ август ойида жамоа мураббийлари яна Ўзбекистонга келиб ўртоқлик учрашувини кузатиб 2-3 нафар футболчини танлаб олиб Англияга малака ошириш учун олиб кетишади. Ҳамкорликни мураббийлар орасида ҳам олиб боришга ҳаракат қиламиз.

- Янги келган футболчиларга таъриф бера оласизми?
Андрей Микляев:
- Таркибимизга келган янги футболчиларнинг барчаси профессионал ҳисобланади. Барчаси олий лигада бир неча йил ўйнашган. Дониёр Усмонов, Қувондиқ Рўзиев ва Хуршид Мухторов каби ўйинчилар ўтган йил ижарада ўйнаб тўлақонли мавсумни ўтказишди. Менимча янги футболчиларнинг барчаси бизга катта ёрдам беришади.

- Маркетинг борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
Тўлабек Акрамов: - Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирча болалар мактаби ва академиядаги харажатларни қоплаш учун етарли бўлмоқда. Яқин йиллар ичида асосий таркибга етадиган маблағ топамиз деб умид қиламиз.

Савол-жавобдан сўнг раҳбарият янги футболчиларга янги формаларни топширди.  Файзиевга 37, Жепаровга 8, Абдуллаевга 7 ва Махарадзега 5-рақамли футболкалар тақдим этилди.



Тадбир сўнггида жамоанинг янги футболчилари ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Сервер Жепаров:
- Ўтган йил сўнггида “Ульсан Хюндай” клуби билан шартномам тугаганди. Менда хориждан таклифлар бўлмагани учун юртимга қайтишга қарор қилдим. “Локомотив”дан тушган таклифни қабул қилдим ва шу ердаман (кулади). Австралия клубига ўтишим ҳақида чиққан хабарлар шунчаки миш-миш эди. Ўз вақтида олий лига тўпурари бўлгандим. Бу йил ҳам агар имконият бўлса албатта бунга ҳаракат қиламан. 19та эмас ундан ҳам гол уришга уринаман.

Садриддин Абдуллаев: - Аслида мен бу жамоада ўйнагандим. Малайзиядаги фаолиятим тугагач яна “Локомотив”га қайтишга қарор қилдим. Малайзияга уч нафар футболчи йўл олди. Тўғриси у ерга мен ҳам қолганлар ҳам молиявий томонларини ўйлаб йўл олишмоқда. Ўзбекистон ва Малайзия чемпионатининг савиясида жуда катта фарқ бор.

Шерзод Файзиев: - “Машъал” билан шартномам тугагач Тошкент клубидан таклиф тушганди. Жамоа ўз олдига катта мақсадларни қўйгани учун ва ОЧЛда ўйнашни ҳисобга олиб “Локомотив”га ўтишга қарор қилдим. Ниятим жамоага фойда келтириш.

Кахи Махарадзе: - Менда ҳам “Пахтакор” билан шартномам тугаганди. “Локомотив”дан менга таклиф тушди ва буни қабул қилдим. Жамоага тез қўшилиб кетдим. Олдинги “Локомотив” ва ҳозирги “Локомотив” ўртасида катта фарқ бор. Мен ўйнаган пайтда жамоа 6-7-ўринларда юрарди. Ҳозир эса мақсад фақат чемпионлик.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика