RU

Последние новости

23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  9 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2

"Локомотив" янги футболчиларини таништирди Новости

"Локомотив" янги футболчиларини таништирди

Теги :  Локомотив
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси янги футболчиларни расман таништирди.

Тадбир тафсилотлари билан онлайн равишда ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 



Равшан Муқимов, "Локомотив" спорт директори: "Португалиянинг "Брага" клубида фаолият олиб борган Микаэль Секейрани клубимизга таклиф қилдик. Насиб қилса, ушбу мураббий билан ўз мақсадимизга эришмоқчимиз.

Шундан сўнг клубга янги келиб қўшилган футболчиларни таништириш маросими бошланди. Тадбирни клуб матбуот хизмати раҳбари Хайрулла Холиқов олиб борди. Энг аввало янги футболчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Хуршид Мухторов: Бу ерда яхши жамоа шаклланди. Худо хоҳласа олдимизга қўйган мақсадга эришамиз. 

Ислом Қобилов: "Локомотив"га ўтишимнинг асосий сабаби - барча айтиб ўтганидек, чемпионлик учун кураш. Бу ерда кўп ўйланиб ўтирмадим. Фақат чемпионлик учун курашамиз. 

Абдумавлон Абдужалилов: Жамоа олдига доимо юқори мақсадлар қўяди. Жамоадаги муҳит аъло.

Ислом Рашидхонов: Чемпион бўлиб яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. "Локомотив" менга "Насаф"ни эслатиб юборди. Бу ерда йигитлар билан тез чиқишиб кетди.

Жавоҳир Сидиқов: Футболчилар гапга уста бўлмайди. Қисқа гапирмоқчиман. Биз энг юқори мақсад сари ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, энг юқори мақсад сари ҳаракат қиламиз.

Санжар Қодирқулов: "Локо"га ўтганимдан хурсандман. Яхши жамоа йиғилди деб ўйлайман. Худо хоҳласа чемпион бўлишга ҳаракат қиламан.

Испаниялик марказий ҳимоячи Диего Барданка: "Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Ушбу клубдан таклиф тушганидан сўнг бошқа вариант ҳақида ўйлаб ўтирганим йўқ. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган мақсадга эришишга ҳаракат қиламиз. 

-Санжар Қодирқуловга савол: Сизга Россиядан таклифлар бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди... Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

-Бу борада аниқ таклиф келиб тушгани йўқ. Шунинг учун ҳам "Локомотив" вариантини танладим. 

-Жавоҳир Сидиқовга савол: "Қўқон"дан ижара асосида ўтдингиз. У клуб билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Ижара муддати қачонгача давом этади?

-Шартномада барча бандлар кўрсатилган. Уни барчага маълум қилиш мумкин эмас. Шунинг учун, бу саволни очиқ қолдириб тураман.


-Ислом Рашидхоновга савол: Рўзиқул Бердиев ва португалиялик мураббийлар фарқини қандай кўрсата оласиз?

-Рўзиқул ака жамоавий ўйин тарафдори, Канчелскис кучга таянган ҳолда ўйнайди, Секейра эса тезкор ўйинни маъқул кўради. Бу ўйин услуби ҳам менга маъқул келмоқда. "Навбаҳор" ўйин услубида ўзимни кўрмадим. 


-Барданка Испания нашрига берган интервьюсида "Ўзбекистонда жаннатда юргандекман" деб айтди. Испания ва Ўзбекистонни солиштирсак, бугунги кунда коронавирус бўйича вазият қандай?

-Пандемия томондан олиб қарайдиган бўлсак, бу ерда вазият бирмунча енгил. Бу мени ҳайрон қолдирди, шу билан бирга хурсанд бўлдим. 


-Ислом Қобиловга савол: Олдингизда бошқа таклифлар, ҳусусан Кореядан ҳам таклиф бор эди. Нима учун бу ерда қолдингиз?

-Тўғри, бошқа таклифлар ҳам бор эди. Аммо клуб раҳбарияти билан гаплашганимда, хориждан таклиф чиқса кетишимга рози эканликларини айтишганди. Аммо орада баъзи муаммолар келди ва бу ерда қолишга қарор қилдим. Бу ерда қолишимда мураббийнинг ўрни ҳам катта бўлди. 


Тадбир давомида "Локомотив" фан-клуби вакиллари томонидан бош мураббийга рамзий совға - 12-рақам туширилган футбока тақдим этилди.

Савол - жавоб қисми якунига етганидан сўнг, футболчиларга клуб либослари тақдим этилди. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика