RU

Последние новости

20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  2 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  2 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  20 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   26 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  5 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  9 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  28 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0

"Локомотив": Хотира - муқаддас! Бугун Хотира ва Қадрлаш куни Новости

"Локомотив": Хотира - муқаддас! Бугун Хотира ва Қадрлаш куни

9 май, муҳтарам Юртбошимиз томонидан Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган кун.
Ҳар йили шу куни халқимиз Иккинчи жаҳон урушида, умуман Ватанимиз мустақиллиги йўлида жон берганларни хотирлайди, қабристонлар зиёрат қилинади, вафот этганлар хотираси учун Қуръон тиловат қилинади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўзбек спорти ҳам ўз йўлини танлади. Спорт турларидан футболга ўзбек футболи дея ном берилди. Мана 24 йилдирки Ўзбекистонда олий лига ҳамда мамлакат Кубоги баҳслари ўтказиб келинмоқда. Афсуски, ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган кўплаб ватандошларимиз ҳозир орамизда йўқ. Аммо улар ҳамон хотирамизда, мухлислар уларни доимо ёд этиб юришади.

"Локомотив" футбол клуби ҳозир орамизда бўлмаган футбол кишиларининг хотирасини муқаддас деб билади. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ёзида жамоамиз ҳужумчиси Александр Шадрин бу ёруғ оламни тарк этди. Агар Шадрин ҳаёт бўлганида, ҳозир 27 ёшни қарши олган бўларди.



Шунингдек, ўз вақтида "Локомотив"ни директор сифатида бошқарган Равшан Усмонхўжаев ҳам орамизда йўқ. У кишининг хотираси ҳам клуб учун муқаддас ҳисобланади. Вафот этганлар хотирасини мунтазам ёд этиб туриш мақсадида болалар ўртасида турли турнирлар ташкил этиш ниятимиз йўқ эмас. "Локомотив" футбол клуби яқин орада мана шундай хотира турнири ўтказиш устида иш олиб бормоқда.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика