RU

Последние новости

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"Локомотив" вакиллари - URadio меҳмони Новости

"Локомотив" вакиллари - URadio меҳмони

Теги :  Локомотив
Тошкент, 24 июнь - Бугун "Локомотив" ПФК вакиллари - бош мураббий Андрей Микляев, жамоа сардори Тимур Кападзе ҳамда етакчилардан бири Кахи Махарадзе URadio онлайн радио эшиттириш меҳмони бўлишди.

Радио бошловчи Нозимжон Далибоев билан бўлган суҳбат чоғида клубимиз вакиллари бир қатор саволларга жавоб бериб ўтишди. Хусусан бош мураббий Андрей Микляев бу мавсум "Локомотив" олдига юқори мақсадлар қўйилганини тилга олиб, жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

Тимур Кападзе эса жамоа сардори бўлиш нақадар масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб, болалар футболи борасида ҳам ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, Кападзе фаолиятини якунлагач, мураббийлик соҳасида ишлаш нияти борлигини айтди.

Жамоамиз легионери Кахи Махарадзе эса Грузия ва Ўзбекистон футболи орасидаги фарқларга тўхталди. Махарадзе шунингдек, "Локомотив"да тўп сураётганидан мамнун эканлигини билдирди. Радио эшиттириш якунига етгач, мураббий ва футболчиларимиз URadio ходимлари билан эсдалик суратга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ПФК вакиллари билан бўлган мулоқотни uradio.uz сайтида тинглашингиз мумкин.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика