RU

Последние новости

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  7 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди Новости

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ОФК элит мураббийлари форумида иштирок этди

Шу йилнинг 30–31 август кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг “Элит мураббийлар форуми” бўлиб ўтди.

“Локомотив” устози Мирко Йеличич ушбу форумда қатнашди.

Осиёда фаолият олиб бораётган энг етакчи дея эътироф этилган 14 нафар мураббий қатнашган мазкур форумда Осиё футболининг келажаги муҳокама этилди. Хусусан, Осиё Чемпионлар Лигаси Европа Чемпионлар Лигаси билан солиштирилиб, кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақасидан ОЧЛ қайси жиҳатларда ортда қолаётгани, Осиёнинг клублар миқёсидаги энг йирик мусобақасини янада ривожлантириш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида видеотакрорлардан фойдаланиш, дарвоза чизиғи ҳакамлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам сўз юритилди. “ОФК элит мураббийлари форуми”да бир қатор таниқли мураббийлар иштирок этди.

Мирко Йеличич кеча, 1 сентябрь куни Тошкнетга қайтиб келди. Қуйида қатнашчилари рўйхати билан танишиш мумкин.  

Фабио Капелло – “Жиангсу Сунинг” (Хитой);

Феликс Магат – “Шандонг Луненг” (Хитой);

Гус Пое – “Шанхай Шеньхуа” (Хитой);

Драган Стойкович – “Гуанчжоу R&F” (Хитой);

Андре Виллаш-Боаш – “Шанхай СИПГ” (Хитой);

Жу Гуангю – Хитой терма жамоаси собиқ устози (Хитой);

Фу Бо – “Гуанчжоу Эвергранд” ёрдамчи мураббийи (Хитой);

Чой Канг-Ҳи – “Чонбук Моторс” (Ж. Корея);

Хванг Сун-Хонг – “Сеул” (Ж. Корея);

Шимотаира Такахиро – “Кашива Рейсол” (Япония);

Кевин Маска – “Мельбурн Виктори” (Австралия);

Мирко Йеличич – “Локомотив” (Ўзбекистон);

Алиризо Мансуриан – “Истиқлол” Теҳрон (Эрон);

Кристиан Гросс – “Ал Аҳли” собиқ устози (С. Арабистони).

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика