RU

Последние новости

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  9 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  25 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

“Локомотив” уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Новости

“Локомотив” уч нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Кеча сайтимиз орқали Сервер Жепаров ва Кахи Махарадзе "Локомотив" билан шартнома тузгани ҳақида хабар бергандик. Клуб бу хабарни тасдиқлади.

Янги бошланадиган мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун ўз таркибини уч нафар янги футболчи билан кучайтириб олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров, олий лигадаги энг кучли легионерлардан бири Кахи Махарадзе ҳамда “Машъал” сафида яхши ўйин кўрсатиб келаётган иқтидорли ҳимоячи Шерзод Файзиев бугун “темирйўлчилар” билан бир йиллик шартномага имзо чекишди.

Бу футболчиларни мухлисларга ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Хусусан, Сервер Жепаров мана бир неча йилдирки юқори савияда ўйин намойиш этиб келмоқда. Қолаверса, у миллий терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кахи Махарадзега келадиган бўлсак, грузиялик легионер Ўзбекистондаги фаолиятини илк бор айнан “Локомотив”да бошлаган бўлиб, у 2009-2010 йилги мавсумларни жамоамиз сафида ўтказган. Шундан сўнг футболчи “Пахтакор” таркибига бориб қўшилди ва кейинги йилларни пойтахтнинг бошқа бир жамоасида ўтказди. Махарадзе ўз вақтида “темирйўлчилар” таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урганди.

“Машъал” футбол академияси тарбияланувчиларидан бири Шерзод Файзиев ҳам бундан буён “темирйўлчилар” аъзоси ҳисобланади. У ҳам бир йиллик шартномага имзо чекди. 2009 йилдан бери шу вақтга қадар “Машъал” таркбида ҳаракат қилиб келган Файзиев 1992 йилда туғилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам ҳимоя маркази, ҳам қанот ҳимоясида ҳаракат қила олади. “Машъал”да сардорлик даражасига кўтарилган бу футболчидан ҳам умидимиз катта ва ўйлаймизки, Шерзод Файзиев “Локо”да албатта ўзини кўрсата олади. Биз “Локомотив” билан шартнома имзолаган ҳар учала футболчига ҳам омад тилаб қоламиз.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика