RU

Последние новости

14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  6 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  4 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  19 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20

"Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади Новости

"Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан ТТЗ даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионида музей ташкил қилинади.
Биласиз, футбол клубимиз 2002 йилда ташкил этилган ва шундан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.

"Локомотив" бу йил 13 ёшни қарши олди. Албатта, бу ўзбек футболи олдида катта рақам эмас, лекин шу қисқа вақт ичида "темирйўлчилар" озми-кўпми ютуқларга эришишди. Хусусан жамоамиз ўтган йил миллий чемпионатни иккинчи ўринда тугатди, Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлди, шунингдек, бу йил Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

Барчага яхши маълум, "Локомотив" ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяди ва жамоамиз профессионаллик сари одимлашда давом этмоқда. Эндиликда клубнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири стадион ҳудудида музей ташкил этиш ҳисобланади. Бунинг учун Сиз азиз мухлисларнинг ҳам ёрдами керак бўлади.

Агар сизда "Локомотив"га оид сувенир ёки бошқа нарсалар бўлса, бемалол "Локомотив" футбол клуби музейига топширишингиз мумкин. Яхши биласиз, дунёдаги кўплаб жамоалар ўз музейларига эга ва стадионга келган мухлислар музейни айланиш имкониятига эга бўлишади. Бизнинг ниятимиз мана шундай чиройли "Локомотив" музейини ташкил қилиш.

Бунинг учун бемалол бизга мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун қуйидаги электрон почтага хат ёзинг ёки телефон орқали биз билан боғланинг.

Электрон манзилимиз: lokomotiv.fans@mail.ru
Телефон рақамларимиз: +99871 286 24 12, +99891 642 31 89 (Хайрулла)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика