RU

Последние новости

13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  0 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  10 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак” Новости

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак”

ПФЛ раҳбари клублар томонидан сайланиши керакми ёки ЎФА томонидан тайинланиши лозимми?

Бу борада кечаги “Тезкор Студия” лойиҳасида “Локомотив” клубида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган мутахассис, жамоа спорт директори Равшан Муқимов фикрларини билдирди.

“Сайланадими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Энг асосийси келаётган одам шу ишни мутахассиси бўлиши керак. Ким келса ҳам шу лигани кўтараман, клубларни кучайтираман, ривожлантираман деган мақсадда келиши лозим. Русчада айтганда авторитетни ўзини ишини яхши биладиган одам керак.

Шахсан ўзимда тўғриси биронта кўрсата оладиган номзодим йўқ. Яхши бир номзод топиб беринг, қани ўша йўқ. Ҳозир мана болалар футболи ҳақида ҳам гапирилди. Биз борини ҳам йўқотиб юбордик. Турли чемпионатлар, мусобақалар, турнирларга олиб бордик. Олдинлари стадионларга 30 мингдан кам одам келмасди. Биз Наманганга ўйнагани борганимизда 60 мингача мухлис келарди. Ҳозирги келаётган 25 минг одам у пайт билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.



Ҳозир фақат футболда эмас, мактаб ва бошқа соҳаларда ҳам кадр йўқ. Ҳамма пул топиш билан овора бўлди, ўқишни ўйламади ҳеч ким. Бор стадионлар йўқ бўлиб кетди. Олдинлари ҳар бир ҳудудни ва клубни ўз мактаби бўларди. Ҳар бир жамоани содиқ ўйинчиси бўларди, ҳозиргидек сотқинлар йўқ эди ҳисоб.

Ҳозирда замон зайли билан барча клублар энди ўз академиясини қуришни бошлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўз вақтида футбол мактабига асос солиб қўйди. Аслида барчада инфратузилма шунақа бўлиши керак. ПФЛда ким келишидан қатъий назар маълум бир аниқ тизим ишлаши лозим”,- дейди "Локомотив" спорт директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика