"Локомотив" шифокори: "Лиссабондан топшириқлар бўлди"
03 янв 2021 12:31
Новости
"Локомотив" шифокори: "Лиссабондан топшириқлар бўлди"
"Жамоамизга тайинланиши анча аввалроқ маълум бўлган янги мураббийнинг дийдорини ҳали кўрганимиз йўқ. Аммо ундан ғойибона тарзда (интернет орқали Лиссабондан) етарли топшириқлар олиб улгурдик: Биринчи кунданоқ футболчилар танасидаги ёғ миқдорини текшириб, ортиқча бўлса чора кўрармуш; Паловхонтўрани жамоа учун бутунлай ёт таомга айлантирармуш; Яна, юртимизга келиши биланоқ раҳбарлар билан учрашишдан ҳам аввал илк суҳбатни жамоа шифокори – камина билан ўтказармуш...
Испанлар билан ака-ука миллат бўлса-да, поргугалиялик бўлажак мураббийимиз уларнинг ярим тунда “ужин” қилиш одатини юқтириб олмаган бўлса бўлгани...
Бизга ва унга омад!", - деб ёзади шифокор ўз телеграм каналида.
Олдинроқ маълум қилганимиздек, "Локомотив"да янги бош мураббий португалиялик бўлиши кутилаётганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии