RU

Последние новости

18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан". Таркиблар маълум  1 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  10 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  9 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади Новости

“Локомотив” расмий мурожаат билан вазиятга ойдинлик киритади

8 март куни Ўзбекистон Супекубогини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби, ўз шаънига мақтов ва қувватловларни эшитиш билан бирга, номақбул эътирозларни ҳам қабул қилишига тўғри келди.

Холислик принципларини унута ёзган айрим матбуот ва телевидение ходимлари вазиятга бир томонлама қараб, жамоанинг “Пахтакор” устидан қозонган ёрқин ғалабаси бекор қилиниб, техник мағлубият ёзилишини тарғиб қилишмоқда.

Асосий сабаб сифатида, Жасур Хасановнинг (катта) Суперкубок уйини пайтида майдонга туширилгани кўрсатилиб, гўёки Локомотив ПФЛ қоидаларга зид иш тутгандей бўлиб, матбуот ва ТВ дастурлари орқали танқид остига олинди.

Клуб раҳбарияти ва мутасаддилари вазиятни ўрганиб, қуйидаги мурожаат билан чиқишга қарор қилишди. Жасур Хасанов (катта) ўтган йили Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида қизил карточка билан жазоланиб, бир расмий ўйиндан четлатилган. ПФЛ регламентига кўра, Кубок ўйинларида жазоланган футболчининг, жазо муддати фақат Кубок ва Чемпионат ўйинларига таъсир қилади. Бу дегани Хасановнинг Суперкубок ўйинига майдонга туширилгани ПФЛ қонун – қоидаларига зинҳор зид эмас ва ҳеч қандай эътирозларга сабаб бўла олмайди. Супекубок ўйинлари катта шоу сифатида ўтказилиб, мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортиришга қаратилган.

Бундан ташқари агар ўйинчи жазога тортилган бўлса, бу ҳақда ПФЛ раҳбарияти ва маъмурлари хабардор бўлишади ва таркиб белгиланган пайтда, огоҳлантириши бор футболчилар ҳақида клуб расмийларига маълумотнома юборишади. Таъкидлаш жоизки, бу каби огоҳлантириш хати, “Локомотив” клубига келиб тушмаган. Бундан ташқари “Локомотив” футбол клуби мураббийлар штаби Суперкубок ўтказилишидан 2-3 кун аввал, ПФЛ-га мурожаат қилиб, барча ўйинчилар рўйхатини регламент қоидалари асосида тасдиқлатиб, Хасанов борасида ҳам ойдинлик киритишган. Умум хулосалардан келиб чиқиб, Жасур Хасановнинг Суперкубок баҳсида иштирок этиши, Федерация қоидалари ва ПФЛ регламентига зид эмаслиги аниқланган ва масаланинг эътирозли жиҳатларига якун қўйилган.

Қўшимча ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, рақиб жамоаси раҳбарияти ва мураббийи рухсати билан ўйинчилар таркибга киритилмайди ва таркибдан олинмайди ҳам, бунинг учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва унинг қошида иш юритаётган Профессионал Футбол Лигаси мутасаддилари мавжуд.

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларини эртага, 12 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Чемпионатининг биринч туридан жой олган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўйинда кутиб қолади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика