RU

Последние новости

15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  2 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  9 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6

867 томошабин қаршисида ўтган учрашувда "Локомотив" "Қизилқум"ни мағлуб этди Новости

867 томошабин қаршисида ўтган учрашувда "Локомотив" "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганиниг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 3-дақиқасида Жамшид Искандеров чамаси 16 метрлардан кучли зарбаси билан ҳисобни очди - 1:0. Учашувнинг 10-дақиқасида Сардор Мирзаевнинг кучли зарбасини рақиб дарвозаси устунига тегиб майдонга қайтди. Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг бои билан йўллаган зарбаси ҳам дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

22-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов бир неча ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвоза томон зарба берди, Артём Макосин тўпни қайтарди. 

27-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан тепган тўпи устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Анзур Исмоилов зарба берди. Тўп дарвозабонга теккан ҳолда дарвозага кириб кетди. Оффсайдда қолган футболчиларимиз тўп томон  югургани учун гол ҳисобга олинмади. 

31-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади - 2:0. Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

Иккинчи тайм бошланди. 

56-дақиқада Муҳсин Убайдуллаев ўз жарима майдони ичида Сардор Мирзаевни йиқитгани учун бош ҳакам "Қизилқум" дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Темурхўжа Абдухолиқов амалга оширди ва Макосин тўпни қайтарди.

62-дақиқада Авазбек Ўлмасалиевнинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

71-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўп Йован Жокичга тегиб мезбонлар дарвозасидан жой олди - 2:1.

Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов гол урди - 3:1. 

88-дақиқада Филипп Райевац дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди. Тўпни Макосин қайтарди.


Суперлига, 6-тур
"ЛОКОМОТИВ" – "ҚИЗИЛҚУМ" 3:1
27 апрель 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 867 томошабин.
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Андрей Цапенко, Иброҳим Исмоилов.
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Жамшид Искандеров 3, - 1:0 (Ҳусниддин Ғофуров). Ислом Тўхтахўжаев 31, - 2:0, Йован Жокич 71-автогол, - 2:1, Тимурхўжа Абдухолиқов 72, 3:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Темурхўжа Абдухолиқов 56 (дарвозабон).

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов (Филип Райевац, 76), Ҳусниддин Ғофуров (Авазбек Ўлмасалиев, 46), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёр Туропов (Азиз Ҳайдаров, 65).
Захира: Маъмур Икромов, Азиз Амонов, Арсланмурат Аманов, Бобур Эргашев, Игорь Йелич.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев (Акмал Рустамов, 74), Элдор Бойматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Ҳуршид Олимов, Смит Медина (Сардор Жаҳонов, 46).
Захира: Евгений Черемисин, Мурод Бобожонов, Хумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Азиз Усмонов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашев.

Огоҳлантиришлар: Файзулло Қамбаров 30, Даврон Ҳошимов 86.


Локомотив

Джамшид Искандеров - 3', Ислом Тухтаходжаев - 31', Йован Жокич - 71', Темурходжа Абдухаликов - 72'

Суперлига. Тур 6

27/04/2019, 17:30

1
:
3
Завершен

Кызылкум

45'
90'
3'  Джамшид Искандеров
3'  Ҳусниддин Гафуров
31'  Ислом Тухтаходжаев
46'  Ҳусниддин Гафуров (Авазбек Улмасалиев)
71'  Йован Жокич
72'  Темурходжа Абдухаликов
76'  Темурходжа Абдухаликов (Филип Райевац)
86'  Даврон Хошимов
30'  Файзулло Камбаров
46'  Медина Смит (Сардор Джаханов)
74'  Салим Мустафаев (Акмаль Рустамов)


Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика