RU

Последние новости

07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  415 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1

“Локомотив” ўртоқлик учрашувида “Олмалиқ”ни мағлуб этди Новости

“Локомотив” ўртоқлик учрашувида “Олмалиқ”ни мағлуб этди

Бугун, 8 октябрь куни “Олмалиқ”қа қарши назорат баҳсида майдонга тушган “Локомотив” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг дарвозаларга учта тўп киритилди. Аввалига “Олмалиқ” футболчиси Мўйдин Мамазулунов гол урди.

Кейинчалик эса “Локо” футболчилари икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. 82-дақиқада Икром Алибоев ҳисобни тенглаштирган бўлса, 89-дақиқада Иван Нагаев ҳисобни 2:1га етказди.

Ўйин охирида эса “Локо” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Лекин ижара асосида “Олмалиқ”да тўп тепаётган Хуршид Мухторов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Аниқроғи, унинг зарбасини Савар Каримов қайтаришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб мазкур ўртоқлик учрашувида “темирйўлчилар” ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик ўйини. 8 октябрь

“Локомотив” – “Олмалиқ” 2:1

Голлар: Икром Алибоев (82), Иван Нагаев (89) – Мўйдин Мамазулумов (78)

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Бобур Юлдашев, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Артур Геворкян, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Неманья Яничич, Санжар Шоаҳмедов, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Сергей Прохоров, Иван Нагаев, Сарвар Каримов.

“Олмалиқ”: Акмал Ортиқов, Раҳматилло Бердимуродов, Ислом Иномов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршид Мухторов, Муҳаммад Исаев, Отабек Валижонов, Достон Абдураҳмонов, Дониёр Исмоилов, Дониёр Усмонов.

Четлатиш: Отабек Валижонов (30)

Бош ҳакам: Азиз Асимов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика