RU

Последние новости

13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  2 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  4 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  14 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда Новости

"Локомотив": Ўқув-таълим семинари давом этмоқда

10-11 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчи клублари вакиллари учун ўқув-таълим семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Осиё клублари менежерлари, учрашувларга масъул шахслар, маркетинг ва матбуот хизмати раҳбарлари қатнашишмоқда. «Локомотив» клубидан Қобилжон Юнусов (жамоа менеджери), Эркин Саидов (маркетинг), Никита Дон (учрашувлар ўтказиш учун масъул)ва Маъмур Мамадалиев (медиа-матбуот бўлими) иштирок этишмоқда.

Семинар иштирокчиларига бугун ОФКнинг янги талаблари, мусобақа регламентига киритилган ўзгаришлар билан таништирилди. Дастлаб Виндсор Жон сўзга чиқиб тадбирга йиғилган иштирокчиларни табриклади ва семинар кун тартиби билан таништирди. Ундан сўнг ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бенжамин Тан Чемпионлар лигасининг регламенти билан тўлиқ таништирди ва клуб вакилларининг барча саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Шуни таъкидлаш жоизки, гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар ўз “заявка”ларини мусобақа бошланишига бир ой вақт қолганида топширишлари керак. Иштирокчи клублар ОФКга топширадиган рўйҳатидан 18 тадан то 30тагача футболчи ва ва 3 тадан то 15та клубнинг расмий ходимлари (менежер, мураббийлар ва бошқалар) жой эгаллаши лозим.

Биринчи учрашувга бир ҳафта қолганида дастлабки топширилган рўйҳатнинг бештагача футболчисини алмаштириш имкони бор. “Заявка”даги 30та футболчи ичидан учтаси дарвозабон бўлиши шарт.

Махаллий вақт билан соат 15:00да Осиё Кубогига, соат 16:00да эса Осиё Чемпионлар лигасига қуръа ташланади.

Ўқув-таълим семинари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика