“Локомотив” олий лигада 300-ўйинини ўтказди
02 окт 2015 13:16
Новости
“Локомотив” олий лигада 300-ўйинини ўтказди
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси олий лиганинг ўтган турида “Олмалиқ” билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу ўйин “Локомотив”нинг олий лига тарихидаги юбилей 300-учрашуви бўлди.
Мазкур баҳсда яна бир статистик маълумот қайд этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Яъни, ўйинда “темирйўлчилар”нинг учинчи тўпини киритган Тимур Кападзе “Локомотив”нинг олий лигадаги 450-голи муаллифи бўлди.
2004 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келаётган “Локомотив” шу пайтгача 300та ўйинда майдонга тушган бўлиб, шундан 134тасида ғалаба қозонган, 61 марта дуранг ўйнаб, 105та баҳсда мағлуб бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии