RU

Последние новости

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида Новости

"Локомотив" масъулиятли ўйинлар остонасида

Тошкент, 5 апрель - "Локомотив"ни яқин бир оч ой ичида ниҳоятда масъулиятли баҳслар кутмоқда.
Биласиз, "темирйўлчилар" Ўзбекистон миллий биринчилигида чемпионлик, Осиё чемпионлар лигасида эса гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боришмоқда. Шундай экан, яқин бир ой ичида жамоамиз жуда муҳим беллашувларда майдонга тушади.

Хусусан Вадим Абрамов шогирдлари аввалига "Ал Садд" билан куч синашишса, кейин "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши тўп тепишади. Ундан кейин ўз майдонимизда "Ал Ҳилол"ни қабул қиламиз. Сўнгра олий лига доирасида "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳс олиб борамиз. Шунингдек, бир ойдан сўнг сафарда "Фулад"га қарши тўп сурамиз.

Кўриб турганингиздек, бу ўйинларнинг ҳар бири "Локомотив" учун ниҳоятда муҳим. Биргина олий лиганинг ўзида "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" каби грандларга қарши майдонга тушамиз. ОЧЛдаги "Ал Садд" ва "Ал Ҳилол" билан ўйинлар эса мусобақани безаб берса ажаб эмас. Ҳозир қандай масъулиятли баҳслар бўсағасида турганимизни йигитларимиз ҳам чуқур ҳис қилиб туришибди. Шу ўринда жамоамизга ҳар бир ўйин омадли ўтишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" яқин бир ой ичида ўтказадиган ўйинлар:

8 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Садд"

13 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Бунёдкор"

16 апрель. Олий лига
"Динамо" - "Локомотив"

21 апрель. ОЧЛ
"Локомотив" - "Ал Ҳилол"

27 апрель. Олий лига
"Локомотив" - "Пахтакор"

1 май. Олий лига
"Насаф" - "Локомотив"

5 май. ОЧЛ
"Фулад" - "Локомотив"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика