RU

Последние новости

20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  18 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  9 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  5 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  6

“Локомотив” кўригида руминиялик Флорин Костя Новости

“Локомотив” кўригида руминиялик Флорин Костя

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига янги футболчи келиб қўшилди. Руминиялик Флорин Костянинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, у кейинги фаолиятини жамоамизда давом эттириши мумкин.

Тўлиқ исм-шарифи Флорин Константин Костя бўлган ҳужумчи 1985 йил Руминиянинг Дрэгэшани шаҳрида туғилган. Фаолиятининг асосий қисмини Руминия чемпионатида ўтказган Костя умумий ҳисобда 70 та гол уришга муваффақ бўлган. Руминия терма жамоаси сафида 6 та беллашувда майдонга тушган.

“Локомотив” сафида ҳорижлик 1 та ҳимоячи ва 1 та ярим ҳимоячи бор. Сербиялик Неманья Яничич ҳамда грузиялик Кахи Махарадзе 2016 йилги мавсумни “темирйўлчилар” сафида ўтказишади. “Локомотив” шунингдек яна бир нафар легионер билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада асосан ҳужум чизиғи вакиллари кўрикдан ўтишмоқда. Флорин Костяга қадар Черногория ҳамда Сербия мамлакатларидан ташриф буюрган ҳужумчилар клуб лагерида бўлиб қайтишган, аммо уларнинг ҳаракатлари маъқул келмаганди.

Флорин Костя футбол мухлисларимиз учун номи таниш бўлган “Университатя”, “Стяуа”, “ЧФР”, шунингдек, Туланинг “Арсенал” клублари сафида ўйнаган. Техникаси юқори бўлган Костя ҳозир 30 ёшда. Ундан талаб қилинадигани “Локомотив” ҳужум чизиғида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилардан устун эканлигини қисқа вақт давомида кўрсата олиш. Легионер бунинг уддасидан чиқа олмаса, унга жавоб бериб юборилади.

Тошкент вақти билан 12:00 да Флорин Костя “темирйўлчилар” либосидаги биринчи машғулотини ўтказади. 19:00 да эса катта эҳтимол билан Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Қайд этиш керак, мазкур беллашувда “Локомотив”нинг миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчиси иштирок этмайди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика