RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  0 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  3 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  3 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  37 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  45 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди Новости

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди

Ҳасанов сафардаги икки ўйинни қўйиб юборади.

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинининг 90-дақиқасида австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямс майдондан четлатган Жасур Ҳасанов чемпионлар лигасининг навбатдаги икки ўйинида жамоага ёрдам бера олмайди. ОФК тартиб-интизом қўмитаси мана шундай қарор чиқарди.

Ўйиннинг 89-дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, “Локомотив” футболчилари учрашувни тезроқ давом эттириш ҳаракатига тушишди. Жасур Ҳасанов бу йўлда тўпни майдон марказига тезроқ олиб келишни истади, Фаҳад Ал-Муваллад эса тўпни беришни хоҳламади, натижада икки ўртада келишмовчилик юзага келди. Ҳакам вазиятни чигаллаштиришни истамай, ҳар икки футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Чемпионлар лигасидаги навбатдаги икки турни “Локомотив” сафарда “Ал-Иттиход” ҳамда Эроннинг “Фулад Сепахон” клубларига қарши ўтказади. Улар мос равишда 1 ҳамда 15 март саналарига тайин қилинган. Кўрсатилган тўғридан-тўғри қизил карточка сабаб Жасур Ҳасанов март ойидаги халқаро ўйинларда иштирок этмайди. 4-тур 6 апрель санасига белгиланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика