RU

Последние новости

09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  0 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  4 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  1 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  6 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  11 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0

"Локомотив" ҳафта ичида (23-29 март) Новости

"Локомотив" ҳафта ичида (23-29 март)

Тошкент, 30 март - Мана янги ҳафтани ҳам бошлаб олдик. Бундан буён клубимиз расмий сайти орқали ҳар душанба куни ўтган бир ҳафта ичида рўй берган воқеаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.
"Локомотив" футбол клубига бефарқ бўлмаган мухлисларни ҳафта якунлари ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Демак, ўтган ҳафта давомида "Локомотив" жамоасига оид қуйидаги воқеалар рўй берди.

Ёшлар лигасида "Локомотив" "Нефтчи"ни мағлуб этди (23 март)

Ёшлар лигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўринбосарлари "Нефтчи" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур баҳсда Икром Алибоев ва Темур Усмонов томонидан киритилган голлар "Локо" ёшларига уч очкони тақдим этди. Айни пайтда "Локомотив" ёшлар лигаси турнир жадвалида 4 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ёш футболчиларимиз хотира турнирида совриндор бўлишди (25 март)

Тошкентда марҳум дарвозабон Александр Иванков хотирасига бағишлаб болалар ўртасида турнир ўтказилди. Бу турнирда қатнашган "Локомотив" футбол мактабининг 2004-2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари иккинчи ўринни қўлга киритишди. Отабек Мансуров шогирдлари мусобақа давомида яхши ўйин кўрсатишди, фақат финал учрашувида бироз омад келмади.

Уч нафар футболчимиз Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди (27 март)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Жанубий Кореяга ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин 1:1 ҳисобида якун топди.
Мазкур баҳсда "Локомотив"нинг уч нафар футболчиси ҳам майдонга тушди. Ҳимоячи Шавкат Муллажонов ўйинни асосий таркибда бошлаб, бир бўлим ҳаракат қилган бўлса, Сардор Мирзаев ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида, Лутфулла Тўраев эса ўн дақиқа қолганида захирадан майдонга туширилди.

"Локомотив" ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди (28 март)

Олий лигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, "Локомотив"нинг асосий таркиби "Машъал"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган баҳсда "темирйўлчилар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Дамир Кояшевич, Марат Бикмаев, Икром Алибоев ва Карен Абрамов "Локо" томонидан киритилган голларга муаллифлик қилишди.

Игнатий Нестеров майдонга қайтди (28 март)

"Локомотив" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳатидан қутулиб яна сафга қайтди. У "Машъал" билан кечган назорат баҳсининг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, бир тайм "Локо" дарвозасини қўриқлади. Ўйинда "Локомотив" 4:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Футболчиларимиз олимпия терма жамоасида (27, 29 март)

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати (U-23) саралаш босқичи доирасида Ҳиндистон ва Бангладешга қарши майдонга тушди. Ҳиндистон 2:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Бангладешни 4:0 ҳисобида ютдик. Бу ўйинларда "Локомотив" футболчилари ҳам иштирок этишди. Булар - Бобур Йўлдошев, Алишер Шоғуломов, шунингдек ижара асосида "Нефтчи"да ўйнаётган Сардор Раҳмонов.

"Локомотив" тарбияланувчилари Туркияда совриндор бўлишди (29 март)

Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган болалар ўртасидаги "Turkish holidays" ("Туркча таътиллар") деб номланган футбол фестивалида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам қатнашди. Бу мусобақада футбол мактабимизнинг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 2000, 2004 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларимиз 3-ўринга эга чиқишди.

Руслан Корян Арманистон терма жамоаси сафида майдонга тушди (29 март)

"Локомотив" ҳужумчиси Руслан Корян Арманистон термаси сафида ўз дебютини нишонлади. Евро-2016 саралаш босқичидан ўрин олган Албания билан учрашувнинг 84-дақиқасида Корян захирадан майдонга тушди. Эльбасан шаҳрида ўтказилган ўйинда Арманистон 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика