"Локомотив" футболчилари бемор болаларга совғалар улашишди
16 фев 2020 18:28
Новости
"Локомотив" футболчилари бемор болаларга совғалар улашишди
Бу Люксембургдаги бемор болалар ота-оналари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, 2001 йилдан бери ҳар ойнинг шу санасида нишонлаб келинади.
Бу кунни нишонлашдан қилишдан мақсад, саратон касаллигидан азият чекаётган болаларга эътиборни ошириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, болалар тиббиётини юқори савияга олиб чиқиш ҳамда онкология бўлимларида юзага келган мавжуд муаммоларни бартараф этишдир.
Шу муносабат билан бугун “Локомотив“ футболчилари ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги Республика онкология марказида бўлиб, саратондан азият чекаётган болакайлар ҳолидан хабар олишди. Спортчиларимиз бемор болажонларга совғалар улашиб уларнинг кайфиятини кўтаришди.
Бугунги тадбирда “Локомотив“ ПФК титул ҳомийси Ориент Финанс Банк ходимлари ҳам иштирок этишди. Ушбу эътибордан болажонлар ва ота-оналарнинг кайфияти тоғдек кўтарилди.








Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии