RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Локомотив” Дубайда. Тўртинчи кун. Хатолардан хулоса Новости

“Локомотив” Дубайда. Тўртинчи кун. Хатолардан хулоса

Теги :  Локомотив
Футболчиларимиз Дубай ва ундаги шарт-шароитларга тўла-тўкис кўникиб бўлишди.


Бу кўникма уларга машғулотлар ва янги мавсумга тайёргарлик жараёнларида чалғимасликка ёрдам беради.

1

Амалий ва назарий машғулотлар бир маромда давом этмоқда. Уларнинг бошланиш вақтлари ўзгарганича йўқ, лекин тугаш онлари кун сайин узайиб бораётганини ҳис қилиш қийин эмас. Футболчилар тобора кўпроқ меҳнат қилишга ҳаракат қилишяпти.

10

Бугунги куннинг энг эсда қоларли воқеаси сифатида оқшом вақтидаги назарий машғулотни кўрсатиш ўринли. Мирко Йеличич унда ўтган мавсумдаги хатолар хусусида сўз юритди. Хусусан, ўтказиб юборилган айрим голлар футболчиларга қайта намойиш этилиб, мана шундай вазиятларда қандай ҳаракат қилиш мумкинлиги тўғрисида фикрлар алмашилди.

7

“Йеличич қувноқ мураббий”, – дея у ҳақда ўз фикрини билдирди “Локомотив”нинг етакчи футболчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов. “Футболчилар билан яхши чиқишади, ҳазилни тушунади, ўзи ҳазил қилади. Бу нарса футболчилар ўзларини эркин тутишларига олиб келади”.

13

“Жепаровнинг жамоамизга қўшилгани яхши иш бўлди. У катта маҳорат ва тажрибага эга футболчи. Биринчи навбатда бизга ёрдам беради, билмаганларимизни ўргатади. Рақобатдан эса чўчимайман. Аҳир у ҳар бир футболчининг ўсишига ёрдам беради”, -дейди Шоаҳмедов.

14

Санжарнинг фикрига “Локомотив” ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани учун ҳам йилдан-йилга шаклланишга ҳаракат қиляпти. Бу нарса албатта ўз мевасини бериши керак. Футболчилар янги мавсумда янада яхшироқ натижаларни қўлга киритиш учун борларини бериб ҳаракат қилишади.

11

Эслатиб ўтамиз. Саудиянинг “Ал-Аҳли” клубига қарши ўйинга икки кун вақт қолди. Қуйида бугунги кун фотосуратларини сизга илинамиз.

2

 3

 4

 5

 6

 9

 12


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика