RU

Последние новости

12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  2 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  6

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди Новости

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди

Теги :  Локомотив
“Ал-Аҳли”га қарши ўйиндан кейин бош мураббий Мирко Еличич футболчиларга ҳордиқ чиқариш имконини яратиб берди.
Дубайдаги саккизинчи куннинг биринчи ярмида йигитлар тренажёр залига ташриф буюриб, ўйиндан кейинги тикланиш машқларини бажаришди. Тушдан кейин эса улар машғулотлардан озод этилишди.

3

Саккизинчи куннинг энг муҳими воқеаси сифатида икки нафар футболчининг Амирликлардаги машғулотларга келиб қўшилганлигини айтиш ўринли. Эндиликда ҳимоячи Салим Мустафоев ҳамда ҳужумчи Иван Нагаев ҳам мураббийлар штабининг ихтиёрида бўлишади. Улар кеча қолган футболчилар билан биргаликда Ўзбекитон олимпия терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини томоша қилишди. Эътиборли томони, клубимиз аъзоси Икром Алибоев беллашувнинг 74-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.

2

Бугундан эътиборан Мирко Еличич машғулотларни давом эттирди. Тушга қадар футболчилар соҳил бўйида шуғулланиши. Аввалига қумда, кейин эса денгизда югуришди. Сўнгра, соҳилда тўп билан ишлашди. Тушдан кейин машғулотлар майдонга кўчди.

1

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бўлажак рақиблар ҳақида мазкур ҳавола ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика