RU

Последние новости

23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  0 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  7 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  10 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0

"Локомотив" - "Бухоро". Ўзаро ўйинлар Новости

"Локомотив" - "Бухоро". Ўзаро ўйинлар

Суперлига 30-турининг қизиқарли беллашувларидан бири “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Бухоро” клубини меҳмон қилади.  Ўйин бугун соат 17:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Бухоро”га қарши 27та баҳс ўтказган.  Ўзаро ўйинларда катта устунлик пойтахтликлар томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 16 марта мағлуб этган. “Бухоро” “Локо”ни 6 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 5 ўйин дуранг билан якун топган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 51 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Тошкентликлар ўз дарвозасидан эса 31 бор тўп ўтказиб юборган.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2013 йилги мавсум биринчи даврасида қайд этилган – 5:1.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Бухоро” билан ўтган 13 баҳснинг 10тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 марта мағлубиятга учраган. “Локомотив” Тошкентда “Бухоро” билан дуранг қайд этмаган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1 ҳисобида якунланганди. “Бухоро” майдонидаги ўйинлар ҳам “Локо”нинг ғолиблиги билан якунланган – 1:3, 0:1.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 18 баҳсда ютқазмади.

“Бухоро” бу мавсум сафарда ўтган 14 ўйиннинг фақатгина 3тасида ғалабага эришган. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 29 июль куни “Қизилқум” майдонида қўлга киритилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика