"Локомотив" - "Бунёдкор". Охирги икки ўйин суратларда
01 июл 2016 17:06
Новости
"Локомотив" - "Бунёдкор". Охирги икки ўйин суратларда
Айни пайтда турнир жадвалини бошқариб бораётган бу икки клуб қарама-қаршилиги биринчи давранинг энг асосий ўйини десак муболаға қилмаган бўламиз. Бугунги беллашув ғолиби чемпионлик пойгасидаги имкониятларни ўзи томонга оғдириб олади.
Қуйида жамоалар иштирокидаги охирги икки ўйин қай тарзда кечганини суратлар ёрдамида ёдга оламиз.
Ўтган мавсумнинг 4-турида бўлиб ўтган ўйинни жамоалар мана шу таркибда бошлашган.
Ўша ўйинда "Темирйўлчилар" дарвозасини Маъмур Икромов қўриқлаган эди, бугунги учрашувда ҳам дарвоза дахлсизлиги айнан унга топширилади, сабаби...
Игнатий Нестеров ўша куни ҳам жамоасига ёрдам бера олмаган эди, бугун ҳам ҳудди шундай бўлади. Фарқи, 2015 йилда бу мураббий қарори эди, 2016 йилда эса дисквалификация. Нестеров ўтган турда Бекободда қизил карточка олиб майдонни тарк этган, шунинг учун ҳам бугун дарвоза Икромовга топширилади.
Юқори даражадаги учрашувларни бошқариш юқори савияли ҳакамларга ишонилади. Бу борада энг яхши танлов - Равшан Эрматов.
Шавкат Муллажонов айни пайтда жамоасиз, унинг "Ал-Шааб" (БАА) клубидаги фаолияти омадли чиқмади.
"Локомотив"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳимоячиси Неманья Яничич айни пайтда "Ал Жайиш" сафида муваффақиятли тўп тепаётган Сардор Рашидовга ҳалақит қилишга уринмоқда.
"Форма"га кириб олган Икром Алибоев ўтган йилги илк дербини ажойиб тарзда ўтказган эди, ҳисобни очилишига сабаб бўлган пенальтини ҳам айнан Икром ишлаган эди.
Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очгандан сўнг, у одатда собиқ жамоаларига урган голларини нишонламайди.
Жасур Ҳасанов ҳисобни 2:0га етказган вазият, ярим ҳимоячининг қувончи чексиз...
Элдор Шомуродов жамоаси икки тўп фарқи билан ортда қолаётганда қизил карточка олиб майдонни қолганлардан эрта тарк этган эди.
Аввалги мавсумда 8та гол урган Темурхўжа Абдухолиқов бу йил 13 учрашувда 10та голга муаллифлик қилди.
"Локомотив"нинг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов.
Бу эса Локонинг ҳозирги бош мураббийи Мирко Йеличич, у ўша пайтда жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи эди. Зотеев Йеличич қўл остида захира футболчисидан асосий таркиб аъзосига айланди.
Ўтган мавсумнинг аввалида ўтказилган дерби "Локомотив"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган эди.
Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2015 йилнинг 22 августида "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган.
Хайрулла Каримов "Бунёдкор"ни тарк этгач, Акмал Шораҳмедов сардорлик вазифасини ўз зиммасига олган, Дилшод Раҳматуллаев эса бугунги кунда Қаршининг "Насаф" жамоасида тўп тепмоқда.
Ўша учрашувни якунда Ўзбекистон чемпиони бўлган "Пахтакор" футболчилари бевосита стадиондан кузатиб боришган эди.
Биринчи даврадаги беллашувда қизил олган Элдор Шомуродов ҳар қанча уринмасин, иккинчи даврада ҳам "Локомотив" дарвозасига йўл топа олмаган эди.
Ҳозир Иван Милошевич "Қалдирғочлар" сафини тарк этган бўлса, Жасур Ҳасанов "Темирйўлчилар" таркибида асосий таркибдан жой ола билмаяпти.
Учрашув тақдирини 15 дақиқада Санжар Шоаҳмедов томонидан киритилган гол ҳал қилган эди.
Жамоасининг ҳақиқий етакчисига бўлган Темур Кападзе тўп билан.
Ўйиннинг 90+1 дақиқасида Марат Бикмаевнинг пенальтидан тепган тўпини Мурод Зуҳуров қайтармоқда.
Вадим Абрамов "Бунёдкор"ни ҳар икки учрашувда ҳам таслим этган эди.
"Бунёдкор" жамоасининг ўтган йилги икки ўйиндаги ҳолати битта суратда.
Толибжон Қосимов
Комментарии