RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Локомотив": Бугунги машғулот “Қирол Абдуллоҳ”да Новости

"Локомотив": Бугунги машғулот “Қирол Абдуллоҳ”да

Теги :  Локомотив
Чемпионлар лигасининг 2-тур беллашувида майдонга тушиш учун “Локомотив” делегацияси кеча Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб келди.

Эртага – 1 март куни жамоамиз мазкур шаҳарнинг “Ал-Иттиход” клубига қарши саф тортади.

Якшанба куни 10:00 да Тошкент халқаро аэропортидан қўзғалган ҳамда ўз бортига “Локомотив” делегациясини олган самалёт беш соатдан бироз кўпроқ парвоз этиб, Жидда халқаро аэропортига қўнди. Клуб айни пайтда “Radisson BLU” меҳмонхонасидан қўним топган. Эртанги беллашув олдидан таркибда битта йўқотиш бор ва у Жасур Ҳасанов номи билан боғлиқ. Асосий таркибнинг қолган аъзолари муҳим ўйинга тайёр бўлиб туришибди.

Жиддада маҳаллий вақт Тошкентникидан икки соат ортда юради. Ҳаво ҳарорати кутилганидек иссиқ. Бугун “Локомотив” футболчилари ўйин бўлиб ўтадиган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида машғулот ўтказишади. Унга қадар эса ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди митинг ҳамда матбуот анжумани ташкил этилади.

Қайд этиш керак, “Ал-Иттиход” сўнгги бир ҳафта давомида икки муҳим беллашувда майдонга тушди. Тошкентда “Локомотив” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Виктор Пицурке шогирдлари, кейинчалик миллий чемпионатнинг марказий ўйинида пешқадам “Ал-Ҳилол”ни сафарда минимал ҳисобда таслим этишди.

Бу натижалар рақибнинг кучидан далолат бериб турибди. Шунга қарамай “Локомотив” футболчилари эртанги ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Умид қиламизки, ортга 3 очко билан қайтамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика