RU

Последние новости

22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  4 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  10 20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  3 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  14 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  4 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  4 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  1 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0

"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради Новости

"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" учун июнь ойи жуда муҳим ҳисобланади. Муҳимлиги шундаки, жамоамиз бир ҳафта ичида кетма-кет учта ўйинда майдонга тушади ва ҳар учала баҳс ҳам сафарда бўлиб ўтади.

"Темирйўлчилар" дастлаб 19 июнь куни Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлишади. Жамоа ўйинни ўтказиб Тошкенга қайтиб келгач, орадан кўп ўтмай Наманганга отланади. Чунки 23 июнь куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши жавоб баҳсини ўтказамиз. Ундан кейин Муборак сари йўлга чиқамиз ва 26 июнь куни "Машъал"га қарши олий лига учрашувида куч синашамиз. "Локомотив" биринчи давранинг охирги турини ўз майдонида 1 июлда ўтказади. Шу куни "Навбаҳор" билан ўйнаймиз.

"Қизилқум" билан кечган баҳсдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов футболчиларга уч кунлик дам берганди. Бугун жамоамиз вакиллари яна клуб қароргоҳида тўпланиб, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашади. Хабарингиз бор, ҳозирда олти нафар футболчимиз миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Булар - Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Икром Алибоев, Жасур Ҳасанов ва Лутфулла Тўраев. Бундан ташқари, легионер ҳужумчимиз Руслан Корян Арманистон сафида майдонга тушиш учун терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетган. Шу боис бу футболчилар ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок эта олишмайди.

"Локомотив"ни олдинда кутаётган баҳслар: 
19 июнь. "Шўртан" - "Локомотив" (Олий лига)
23 июнь. "Навбаҳор" - "Локомотив" (Кубок)
26 июнь. "Машъал" - "Локомотив" (Олий лига)
1 июль. "Локомотив" - "Навбаҳор" (Олий лига)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика