RU

Последние новости

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  0 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  23 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  18 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони Новости

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони

Хоразм футбол федерацияси тақвим режасига асосан, 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Бир неча кун давом этган учрашувлар Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 18 та жамоаси иштирок этди. Барча ўйинлар қизиқарли ўтди. Айниқса, ярим финал баҳслари кескин кечганлиги билан мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Натижада, ушбу икки ўйин бир хил ҳисобда якун топди, 1:0. Урганчнинг “Локомотив-БФК” жамоаси вилоят марказининг бошқа бир жамоаси “Интернат-Намуна”ни, “БЎСМ-1”(Хива) жамоаси эса “Динамо”ни ана шундай ҳисобда мағлубиятга учратди.

3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда “Интернат-Намуна”чилар “Динамо” вакиллари устидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи учрашувда Анвар Алимов устозлик қилаётган “Локомотив-БФК” ёш футболчилари  хивалик тенгқурларини йирик, 3:0 ҳисобида доғда қолдиришиб, вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика