RU

Последние новости

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  3 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  6 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади Новости

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади

Суперлига жамоалари давралар оралиғидаги танаффусга чиқишган.

Мавсумнинг биринчи даврасини омадсиз ўтказган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда давралар оралиғида Беларусь давлатида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. 

Режага кўра, “темирйўлчилар” 19 июнь куни Минск шаҳрига жўнаб кетишади. Бу ҳақда “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев бизга қисқача интервью берди. 

- Биринчи даврадаги омадсизликка молиявий масаланинг таъсири йўқ, - дея сўз бошлади М.Бикмаев. - Агар ҳаммаси молиявий таъминотга боғлиқ бўлганида, бу “Бунёдкор”нинг ҳам натижаларида акс этарди. “Қалдирғочлар” молиявий қийинчиликка қарамай, турнир жадвалида биздан юқорида боришяпти. Демакки, омадсизликка фақат ва фақат ўзимиз сабабчимиз. Бошқа ҳеч ким ва ҳеч қандай омил айбдор эмас.

- Клуб раҳбариятининг ёндашуви қандай? Чемпионатнинг қолган қисмида вазиятни ижобий томонга ўзгартира оласизларми?

- Раҳбарият ҳар ҳолда, хурсанд эмас. Лекин бошқа томондан, раҳбарлар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилишяпти. Ўйлашимча, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қайсидир маънода чемпионатни бошидан бошлаймиз. Натижаларни ижобий томонга ўзгартиришга қодирмиз, менимча. Олдинда хориж йиғини бор. Анъанага содиқ қолган ҳолда, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулотлар ўтказамиз. Шу мақсадда 19 июнь куни сафарга жўнаб кетамиз. Табиийки, у ерда маҳаллий клублар билан бир нечта назорат учрашувлари ўтказамиз. Айни шу ўйинлар орқали чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика