RU

Последние новости

14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  0 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  3 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  2 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  15 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади Новости

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади

10 март, соат 11:00да Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби бош мураббий ва таркибга келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади.

Маросим тўрт қисмдан иборат бўлади.

Биринчи қисмда «Локомотив» стадионининг анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир чоғида жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов журналистларга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва катта мураббий Андрей Микляевни таништиради ва улар ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга жавоб қайтарадилар.

Иккинчи қисмда эса «Локомотив» клуби бош директори вазифасини бажарувчи Зокиржон Сейдуллаев ва жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов бу йилги мавсумда “темирйўлчилар” киядиган янги либослар билан таништирадилар ва жамоага таклиф қилинган янги футболчиларга рақамлари туширилган либосларни тақдим этадилар.

Учинчи қисмда янги таклиф этилган футболчилар майдонга чиқиб келадилар ва мухлислар қаршисида яна бир марта таништирилади. Майдонга чиқиб келган янги футболчилар ўз махоратларини (дриблинг, техника) намойиш этадилар.Ушбу таништириш маросимида футболчилар мухлисларга тайёрлар қўйган совғаларни ҳам тақдим этадилар. Шу билан бирга стадионга йиғилган мухлисларга дастхат ҳам берадилар.

Маросимнинг тўртинчи қисмида жамоанинг барча футболчилари ва клуб раҳбарияти иштирокида профессионал фотографлар билан янги мавсум учун расмга тушадилар. Ушбу фото тадбирни яна барча ОАВ ходимлари ҳам суратга олишлари мумкин ва кейинчалик реклама, тадбирларда ишлатишлари мумкин.

Тақдимот маросимига барча ОАВ вакилларини ва барча футбол мухлисларини таклиф этамиз. Мухлислар учун дарвозалар соат 11:00дан очиқ бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика