RU

Последние новости

15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  0 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  2 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  32 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди Новости

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди

"Локомотив" футбол клуби ўзаро келишувга кўра, жамоа ҳужумчиси Алишер Шоғуломов билан тузилган шартномани бекор қилди.
Бунга сабаб футболчининг клуб ички тартиб-қоидаларига риоя қилмагани бўлди.

Хабарингиз бор, 15 апрель куни "Локомотив" ўринбосарлари ёшлар лигаси 5-тур доирасида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлишди. Бу ўйинда ўринбосарларимиз мураббийи Руслан Аҳмедхонов ҳужумчи Алишер Шоғуломовни асосий таркибга эмас, балки захирадагилар рўйхатига киритди. Бундан кўзланган мақсад, Шоғуломовни иккинчи таймда майдонга тушириб, жамоа ҳужумини янада кучайтириш эди.

Лекин Алишер Шоғуломов мураббийнинг бу қароридан хафа бўлиб, ҳали ўйин бошланмасданоқ кетиб қолди. У шу куни ҳатто "Локомотив" истиқомат қилган меҳмонхонага ҳам бормади. Шоғуломов шу кетганича мана орадан неча кун ўтган бўлса, клубга келиб бирор марта кўриниш бермади. Жамоа маъмурлари унга қўнғироқ қилишган пайт футболчи қўнғироқларга жавоб бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг ўзи "Локомотив"дан кетишни истади ва клуб ҳам шунга монанд Алишер Шоғуломов билан шартномани бекор қилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика