RU

Последние новости

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  0 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  3 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

"Локомотив" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби Новости

"Локомотив" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

"Локомотив" ҳамда АГМК ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс матнли трансялциясини шу саҳифада кузати боринг.

ЯНГИЛАШ


- Ўйин тугади! "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди!

- Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Жамоалар навбати билан жуда хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Бироқ якуний зарбани йўллашда аниқлик етишмади.

- "Локо"да ўзгариш: Абдухолиқов ўз ўрнини Раевацга бўшатди.

82. АГМКнинг ҳужумлари анча кескин ва хавфли тус олмоқда. Жасур Ҳасановнинг зарбаси йўлига Жавоҳир Илёсов туғаноқ бўлди. 

77. Голллллллл! Зафар Полвонов! 2:1! АГМК "Локо"нинг иккинчи голига тезкор жавоб қайтарди. Жасур Ҳасановнинг тўп оширишидан сўнг Полвонов боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:1!

- Йован Жокич янги жамоасининг дебют учрашувидаёқ собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди.

- "Локомотив"да ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Азиз Ҳайдаров тушди.

74. Голлллллл! Йован Жокич! 2:0! Жарима зарбасидан сўнг Султонов тўпни муштлари билан қайтариб юборди, АГМКнинг собиқ футболчиси Жокич эса жарима майдончаси олдидан қайтган тўпни дарвозага жойлади - 2:0!

72. "Локомотив" стандарт вазиятини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди. 

69. "Локомотив" ва АГМК ҳисобдан келиб чиққан ҳолда ўйнашмоқда. АГМК кўпроқ ҳужумга ўтишга уринмоқда, "Локо" эса қарши ҳужумда рақибни ушламоқчи.

68. "Локо"да ҳам ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Игорь Йелич майдонга тушди.

62. АГМК сафида тактик ўзгариш: Миржамол Қосимов ўрнига ҳужумчи Жасур Ҳакимов майдонга туширилди. Энди АГМК 4-3-3 тактик услубидан 4-4-2га ўтади.

58. АГМКнинг ҳужумлари анча кескин ва хавфли тус олмоқда.

57. АГМКнинг хавфли ҳужуми! Миржамол Қосимовнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

55. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан тепган тўпини Султонов ушлаб олди.

54. Жасур Ҳасанов томонидан тепилган тўп жонли деворга тегиб дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

53. Санъат Шихов марказда Олег Зотеевдан тўпни олиб қўйди ва олдинга интилди. Жарима майдончаси олдида эса унга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси.

52. АГМК ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

49. АГМК тўп назоратини ўз қўлига олган ҳолда позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.

46. Иккинчи тайм бошланди!


45. Биринчи тайм тугади. Танаффус!

44. АГМКнинг ҳужуми бесамар кетди.

42. "Локомотив" танаффус олдидан ҳисобдаги устунликни яна ошириш имкониятига эга бўлганди. Бироқ охирги зарбани беришда бироз совуққонлик етишмади.

39. АГМКда ўзгариш: Миролюб Костич ўрнига Марко Зочевич майдонга туширилди.

36. Ўйин темпи анча пасайди. АГМК ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Энди олмалиқликлар мувозанатни тиклаш мақсадида олдинга интилишмоқда.

32. АГМКнинг олдинги чизиқдаги ишлари кўнгилдагидек давом этмаяпти. Ҳимояда эса муаммолар кўзда ташланиб қолмоқда. 

29. "Локомотив"нинг ҳар бир ҳужуми хавфли тус олмоқда. Шунчаки дарвозани "ўқлаш"да уларга бирозгина аниқлик етишмаяпти.

27. Санъат Шиховнинг узоқдан тепган зарбаси аниқ чиқди, лекин бу дарвозабон учун ортиқча хавф туғдирмади.

26. Навбатдаги хавфли ҳужум. Яна ўнг қанот орқали. Бу сафар Диёр Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

25. Жамшид Искандеровнинг жарима тўпидан тепган кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади.  

21. Ўйин тизгини "Локомотив" қўлида. Ўнг қанот орқали уюштирилган ҳужум хавфли тус олди. Ҳошимовнинг узатмасига зарба берадиган футболчи топилмади. Бурчак зарбасидан эса "темирйўлчилар" фойдалана олишмади.

19. АГМК навбатдаги ҳужумини марказдан ташкил этди. Бироқ ушбу тўп оширилишига олмалиқликлар таркибидан ҳеч ким улгурмади ва натижада ҳужум бесамар кетди.

16. Хавфли вазият! Сайдулло Раҳматов чап қанотдан узатган тўпни Миржамол Қосимов дарвозага буришга уринди, аммо тўп футболчи истаган йўналишга бурилмади.

12. ГОООЛ! Абдуҳолиқов қанотдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 1:0

10. Даврон Ҳошимов майдон марказида тирсаги билан рақиб ҳужумчиси Зафар Полвоновга зарба бериб юборди. Учрашув тўхтатилди, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

7. ГОЛ! Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини кўрсатди. Абдуҳолиқов жамоадоши берган зарбани эгаллаб олишдан аввал офсайдда эди.

5. Даврон Ҳошимов ўз қанотида Жасур Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолди. 

4. Суҳроб Султонов ўйиндаги илк сейвни амалга оширди. 

3. Бугун баҳсни томоша қилиш учун стадионга кўп 10 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган.

1. Учрашув бошланди.


- Марҳум Сирожиддин Сайфиев хотирасига бир дақиқа сукут сақланмоқда.


Ўзбекистон Суперкубоги-2019.
"Локомотив" - АГМК 2:1
23 февраль 2019. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18171 томошабин. 
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Андрей Цапенко, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
ПФЛ комиссари: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Абдуҳолиқов (12), Жокич (74) - Полвонов (77)

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (7.Азиз Ҳайдаров, 74), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (9.Филип Раевац, 86), 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев (88.Игорь Йелич, 68), 77.Диёр Туропов
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 9.Филип Райевац, 19.Авазбек Ўлмасалиев, 70.Алишер Шоғуломов, 71.Арслонмурод Омонов, 88.Игорь Йелич.

АГМК: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Жасур Ҳакимов, 62), 5.Дилшод Жўраев, 8.Санъат Шихов (36.Шаҳбоз Умаров, 79), 9.Зафар Полвонов, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Миролюб Костич (6.Марко Зочевич, 39), 23.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Сардор Раҳмонов, 44.Бобур Юлдошев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Марко Зочевич, 11.Зоҳир Пиримов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 36.Шаҳбоз Умаров.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика