RU

Последние новости

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  93 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  2 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Логотипи ўзгарган ва етакчилардан воз кечган "Қизилқум" янги мавсумга тайёрми? Новости

Логотипи ўзгарган ва етакчилардан воз кечган "Қизилқум" янги мавсумга тайёрми?

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси учун ўтган мавсум синовли бўлди, десак янглишмаймиз.

Зеро жамоа 2022 йилдан сўнг турнир жадвалида бир неча поғона пастлади ва лигада жон сақлаш учун кураш олиб борди. Асрор Алиқулов бошлаб берган ишни Тачмурод Агамуродов, кейинчалик Жамшид Саидов давом эттирди. Бу ҳақида кейинроқ. Ҳозир "олтин изловчилар"нинг 2024 йилги мавсумга олиб борган тайёргарлиги ҳақида сўз олиб борамиз. 

Тайёргарлик 

"Қизилқум" 22 декабрь санасидан Навоийда жамланди ва тайёргарликни бошлади. Йиғиннинг илк кунларида таркибда бир қатор маҳаллий ёшлар иштирок этди ва мураббийлар синовидан ўтди. Қисқа танаффусдан сўнг 4 январь кунидан яна жамоа Навоийда йиғинга киришди ва 17 январь  санасигача машғулотлар олиб боришди. Бу пайтда клуб "Машъал" билан назорат баҳсида қатнашди. 

"Қизилқум" - "Машъал" 4:2

17-31 январь кунлари Анталия йиғини олдидан Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишди. 

"Локомотив" - "Қизилқум" 1:0

"Локомотив" - "Қизилқум" 2:2

"Қизилқум" - "Олимпик-Фарм" 1:1

Тараддуд 1 февралдан Туркиянинг Анталия шаҳрига кўчди. Хориж йиғини доирасида навоийликлар бешта назорат учрашувида кучларини синаб олишди. ПолшанингМеьдз” (2:1), АрманистоннингАлашкерт” (0:1), МакедониянингШкупи” (1:0), Қирғистон U-20 (0:2) ҳамда МалдовиянингМилсами” (2:1) жамоалари билан турли натижалар қайд этилди. 

Трансферлар 

Клуб ўтган мавсумда жамоада тўп тепган 10 нафар футболчи билан хайрлашди. Улар орасида "Қизилқум"нинг узоқ йиллик етакчиларини ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Шерали Жўраев, Алишер Саноев шулар жумласидандир. Дастлаб тарк этгани айтилган Файзулла Қамбаров якунда жамоада қолди. Артём Макосин эса мураббий сифатида "Қизилқум"да ишлашда давом этади. Ўтган мавсумда жамоанинг муваффақиятларида катта рол ўйнаган Ислом Кенжабоев "Насаф"га қайтди. Айтиш мумкинки, иккинчи даврадаги голлардан ташқари у "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолган голга ҳам муаллифлик қилди, ўтиш ўйинида "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди. Кенжабоев ва Ғиёсов тандеми идеал кўриниш олганди. Мурод Раҳматов ҳам Қаршига йўл олди. Қишки трансферлар вақтида икки йилдан буён рақобатсиз чизиқ бўлиб келган дарвоза позициясига 2 нафар Кипер жалб этилди (Роберт Озолс, Ҳумоюншох Сайётов), ҳимояга Шерзод Файзиев, Шаҳбоз Жўрабеков, ҳужумга грузиялик Элгужа Лобжанидзе таклиф этилди. "Қизилқум"да аввалроқ Элгужа Гришалашвили ҳам ўйнаган бўлиб ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Янги Элгужа нималар кўрсатади яқин ойларда билиб оламиз. 

Яна бир қизиқ маълумот,қишда "Динамо" билан шартнома тузган ва йиғинларда қатнашган Акбар Исматуллаев сўнгги паллада Абрамовга керак бўлмай қолган. 

Футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Қизилқум"га ўтишга яқин турганди. Лекин билишимча бу ерда муаммо "Динамо" клуби билан бўлди. ПФЛ футболчини рўйхатдан ўтказганини эълон қилгани йўқ. Демак катта эҳтимол билан бу трансфер амалга ошмаган. 

Актамов давридаги логотип энди йўқ

"Қизилқум"нинг аввалги эски логотипи Ҳамиджон Актамов даврида яратилган, клуб бир неча йиллар давомида шу логотипдан фойдаланиб келди. Эндиликда клуб бундан воз кечди ва ўзига янги логотип яратди. 


Жамшид Саидов энди йўл бошида 

Ўтган мавсумда ярим йўлда келиб "Қизилқум"да қутқарувчи вазифасини уддалаган Жамшид Саидов эндиликда ўзи жамоани янги мавсумга тайёрлади, таркибни йиғди, мураббийлар штабини яратди. Мураббийлар штабидан собиқ футболчи Андрей Паваляев жой олди. Паваляев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ футболчиси, "Дўстлик" сафида Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. 

"Қизилқум" мураббийлар штаби

Бош мураббий: Жамшид Саидов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Августин Чирита

Ассистентлар: Обид Худоёров, Андрей Паваляев, Фарҳод Нуруллаев

Таҳлилчи: Азизбек Назаров

Дарвозабонлар мураббийи: Бахтимурод Ҳайриддинов 

Шифокорлар: Абдулазиз Йулдошев, Курбонали Бакоев

Массажчи: Шавкат Мирзаев

Маъмур: Шерзод Ташев


Илк турда қулай рақиб 

"Қизилқум" Суперлига стартини меҳмонда "Бунёдкор"га қарши ўйин билан бошлайди. Айтиш мумкинки, "қалдирғочлар" навоийликлар учун жуда қулай рақиб ҳисобланади. Статистикага кўра, "Қизилқум" "Бунёдкор"га қарши сўнгги 9та ўйиннинг фақат 1тасида мағлуб бўлган. 5та ўйинда ғалаба қозонган, 2 бор дуранг қайд этган. Жамшид Саидов эса мураббий сифатида "Бунёдкор"га сўнгги 4та учрашувда мағлуб бўлгани йўқ. Тошкентдан ғалаба билан қайтиш эса ўз-ўзидан кейинги турларда ишонч бериши табиий.  


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика