"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин
30 июл 2025 21:23
Новости
"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин
"Ливерпуль" Александр Исак билан келишувга эришди.
Sky Sport мухбири Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Мерсисайдликлар "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исак билан 2031 йилгача бўлган шартномани оғзаки равишда келишиб олишди.
Швед футболчиси "қизиллар" сафига айнан шу трансфер ойнасида қўшилишни истаяпти, клублар ҳозирда ўзаро музокаралар олиб боришмоқда. Икки томон келишувга эришса, трансфер масаласи ҳал бўлади. "Ливерпуль" футболчига Юго Экитикеникига тенг миқдордаги маош таклиф қилмоқда.
"Ньюкасл" эса "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Бенямин Шешкони ўз сафларига қўшиш устида фаол иш олиб бормоқда, бироқ "Манчестер Юнайтед" ҳам словениялик ўйинчи учун курашга киришган.
Исак АПЛнинг ўтган мавсумида 34 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии