"Ливерпуль" Салоҳни қўйиб юбормоқчи эмас
23 июл 2021 21:32
Новости
"Ливерпуль" Салоҳни қўйиб юбормоқчи эмас
Англиянинг "Ливерпуль" клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартномасини узайтирмоқчи. Маълум қилинишича, яқин вақт ичида томонлар янги келишув бўйича музокара олиб боради.
Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йил июнида тугайди. Клуб жамоа етакчиларидан бири бўлган футболчи билан хайрлашишни истамайди ва унга қулай шартнома таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан "Ливерпуль"га 42 миллион евро эвазига ўтганди. Ўтган мавсумда мисрлик ҳужумчи Премьер-лигада 37 учрашув ўтказиб, 22 гол урган ҳамда бешта голли узатма амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии