"Ливерпуль" "Наполи" вингерини кузатади
06 мая 2022 12:37
Новости
"Ливерпуль" "Наполи" вингерини кузатади
"Наполи" вингери Ирвинг Лосано "Ливерпуль" диққатини тортмоқда.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчи ёзда Неаполдан кетишга тайёр. Клуб яхши таклиф олса, трансферга қаршилик кўрсатмайди.
Олдинроқ, ўйинчи "Наполи"дан кўра мавқеи баландроқ бўлган жамоада ўйнашни хоҳлашини айтганди.
Лосано "Наполи"га 2019 йилда ПСВдан 35 млн евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
26 ёшли мексикалик жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии