“Ливерпуль” ҳимоячиси “Лацио”га ўтади
21 мар 2019 10:00
Новости
Ёзги трансферлар вақтида “Ливерпуль” чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено Римнинг “Лацио” клуби аъзосига айланади. Захирада қолиб кетаётган футболчи жамоадан кетишга қарор қилган. “Лацио” эса футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлаб юборган. 26 ёшли испаниялик 2014 йил “Севилья”дан сотиб олганди. Ўшанда “қизиллар” унинг учун 18 млн евро тўлаганди.
Жорий мавсум Морено жамоаси сафида атиги 5 та ўйинда қатнашди. Шулардан фақатгина 2 таси АПЛда.
Комментарии