"Ливерпуль" Филлипс учун 10 млн фунтдан кўп олмоқчи
02 авг 2022 14:33
Новости
"Ливерпуль" Филлипс учун 10 млн фунтдан кўп олмоқчи
"Ливерпуль" ҳимоячиси Натаниэл Филлипс ушбу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
25 ёшли англиялик футболчига "Борнмут" ва "Фулхэм" клублари қизиқмоқда. "Ливерпуль" футболчининг сотувидан 10 млн фунтдан кўпроқ ишламоқчи.
Филлипс 2016 йилнинг августидан бери "Ливерпуль"да ўйнайди. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Борнмут"да ижарада ўтказди.
У жамоа таркибида 17та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt Филлипсни 7,2 миллион фунтга баҳоламоқда.
Комментарии