"Ливерпуль" "Энфилд" таъмирлаш ишларини бир йилга кечиктирди
27 апр 2020 21:29
Новости
"Ливерпуль" "Энфилд" таъмирлаш ишларини бир йилга кечиктирди
"Ливерпуль" матбуот хизмати коронавирус пандемияси сабабли "Энфилд"да олиб бориладиган таъмирлаш ишларини кечиктираётганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, таъмирлаш ишлари камида бир йилга чўзилган. Стадионнинг қурилиш ишларини якунлаш учун 2023 йил ёзи танлаб олинган.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" стадиони сиғимини 54 мингдан 61 минггача оширмоқчи эди ва бу ишлар 2022 йилнинг ёзида якунланиши режалаштирилганди.
Бугунги кунга келиб, Англияда 153 365 нафар инсон коронавирусдан зарарланган бўлса, шуларнинг 20 767 нафари вафот этган.
Комментарии