"Ливерпуль" Адриан билан шартномани узайтирди
14 июн 2021 20:32
Новости
"Ливерпуль" Адриан билан шартномани узайтирди
"Ливерпуль" клуби ўзининг расмий веб-сайти орқали жамоатчиликни дарвозабон Адриан билан шартномаси узайтирилгани тўғрисида хабардор қилди. 34 ёшли дарвозабоннинг янги шартномаси шартлари ва муддати ошкор қилинмаган.
Адриан мерсисайдликлар таркибига "Вест Хем"дан 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган. Икки мавсум давомида испаниялик посбон 24 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 35 та гол ўтказиб юборди. Адриан жамоаси билан Англия чемпиони бўлди, шунингдек, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлди.
Якунланган 2020/2021 йилги мавсумда эса голкипер барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Комментарии