Лингард "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди
09 янв 2024 15:50
Новости
Лингард "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини "Барселона"да якунлашни хоҳлайди.
Бу ҳақда "Diario Sport" хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли англиялик ўз хизматларини таклиф қилиш учун мустақил равишда каталонияликлар билан боғланган. "Барселона"нинг молиявий муаммолари туфайли улар қишда қиммат трансферларни амалга оширолмайдилар, шунинг учун жамоа Лингардни арзонга сотиб олиш ҳақида ўйлаши мумкин.
Лингард ўтган ёздан бери, "Ноттингем Форест" билан шартномаси тугаганидан кейин клубсиз. Аввалроқ футболчи "Манчестер Юнайтед", "Вест Хэм", "Дерби Каунти", "Брайтон" ва "Лестер" жамоаларида тўп тепган.
Шунингдек, у Англия терма жамоаси сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. Transfermarkt Лингарднинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии