“Лилль” 35 ёшли посбон учун 5 миллион евродан воз кечди
05 сен 2020 01:09
Новости
“Лилль” 35 ёшли посбон учун 5 миллион евродан воз кечди
“Наполи” посбони Орсетис Карнезис “Лилль” футболчисига айланди.
Бу ҳақда француз клуби расмий сайти хабар бермоқда.
ОАВ хабарларига кўра, француз клуби 35 ёшли посбон учун 5 миллион евродан воз кечган. Келишувнинг бошқа жиҳатлари ошко қилинмаяпти.
“Лилль”га ўтганимдан бахтиёрман. Бу мен учун катта чақириқ. Греция, Италия, Испания ва Англиядан кейин мен ўз кучимни яна бир янги чемпионатда синаб кўраман. Йилдан йилга ривожланиб бораётган клубда эканлигимдан хурсандман”, дея таъкидлаб ўтди дарвозабон.
2018 йилдан буён “Наполи” шарафини ҳимоя қилган Карнезис бунгача “Панатинаикос”, “Удинезе”, “Гранада”, “Уотфорд” ва бошқа жамоаларда тўп тепган. 2012 йилдан буён Греция термаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии