"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес: "Барса" 4 та вазият яратиб, 3 та гол урди"
11 апр 2022 10:48
Новости
"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес: "Барса" 4 та вазият яратиб, 3 та гол урди"
– Ҳеч бўлмаса бир очко олишингиз учун нима етишмади?
– Агар самарадорлик панд бермаганида натижа буткул бошқача бўларди. Биз қўрқмай ва баъзи эпизодларда "Барселона"данда яхшироқ ўйнадик. Афсуски, улар яратган 4 та вазиятидан 3 та гол уриб кетди.
– Гол урилмаган пенальти ўйиннинг боришига қанчалик таъсир қилди?
– Бу биз унумли фойдаланмаган вазиятлардан бири. Турли футболчилар баъзан пенальтини голга айлантиролмай қолишади. Биз Рохерни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам биз бир жамоамиз. Биз астойдил тер тўкдик ва ҳозир яхши формадаги "Барселона"нинг ҳаётини маълум даражада қийинлаштира олдик.
Илк дақиқалардан биз ғалаба учун ҳаракат қилдик. Олдинда яхши прессингни амалга оширдик, рақиб жарима майдончаси олдида тўпни бир неча бор олиб қўйдик. Бироқ ғалаба қозониш учун сиз ўз вазиятларингиздан фойдаланишингиз зарур. Сабаби рақиб биринчи вазияти бўлиши билан гол уриб кетди, – деди Моралес.

Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии