RU

Последние новости

10:46Жамал Мусиалага Европанинг тўртта ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  0 10:13"Манчестер Юнайтед" мавсумни катта зарар билан якунлаган. Жамоанинг қарзи ярим миллардга етиб қолди  2 09:35Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум  2 09:01"Goal" ЖЧ-2026нинг топ-16 фаворитлари рейтингини тузди  10 08:32Маурисио Почеттинонинг АҚШ термасидаги маоши маълум қилинди  0 07:57ЦСКАнинг етакчиларидан бири жамоани тарк этишга яқин  0 07:30Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 00:55Энцо Фернандес иккита қоидабузарлик сабаб автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди  5 00:46“Ал Файҳа” расман Отабек Шукуровни таништирди  7 00:24"Реал" ўз дарвозабони билан шартномани узайтиради  0 23:55Ўзбекистон U-15 терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида йиғинга киришди  0 23:29Роналду: "МЮ Лига кубогини ютиши мумкин, аммо ЕЧЛ, Европа Лигаси ёки АПЛ – қийин масала"  21 23:03Илҳом Ҳамроев: "Нидерландия жамоасини ўрганиб чиқдик. Мақсадимиз энг яхши натижамизни такрорлаш ва имкон қадар ўша натижани яхшилаш"  0 22:40“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”  0 22:30Алексей Естафеев: “Қийин ғалабага эришдик”  0

Леван Гвазава: “Жароҳатлар ортда қолди” Новости

Леван Гвазава: “Жароҳатлар ортда қолди”

"Нефтчи" жамоасининг грузиялик легионери Леван Гвазава ниҳоят маълум муддатлик даволанишлардан сўнг яна сафга қайтди.
- Жароҳат ортда қолди ва бир неча кундан бери машғулотларда иштирок этяпман, - деб сўзини бошлади Гвазава. – Футболда жароҳатлардан ҳеч ким кафолатган эмас. Қачон сафдан чиқишингни билмайсан. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди ва майдонга тушишга тайёрман дея оламан.

- Янги жамоага келиб мавсум бошидаёқ сафдан чиқишингизни ўйламаган бўлсангиз керак?


- Албатта, бундай бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Менимча, ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди. Лекин футболда кутилмаган ҳолатлар доим бўлиб туради.

- Бу жароҳат 2-турда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда юз берганмиди?


- Ҳа, ўша учрашувнинг биринчи бўлимда жароҳат олдим. Бу ички жароҳат бўлиб тузалишига бир ойдан ортиқ вақт кетди. Мавсум бошида майдонимизнинг ҳолати яхши эмасди. Балки жароҳат олишимга майдон ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

- Кейинги турда “Олмалиқ” жамоасига қарши учрашувда майдонга тушишингиз мумкинми?

- Асосий таркибга кимни киритишни ва захирадан қайси футболчиларни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Агар мураббий менга ишонч билдирда албатта ўйнашга тайёрман. Жароҳат туфайли бир неча учрашувларни ўтказиб юбордим. Шу боис ўзим ҳам футболни анча соғиниб қолдим.

- Жароҳат олиб сафдан чиққанингиздан сўнг кўпчилик сизни ортга қайтиб кетишингизни ўйлаганди.


- Йўқ, уйга бормадим ва Фарғонада қолиб даволандим. Шунингдек, жамоа билан бирга бўлдим.

- “Нефтчи” мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади. Моҳир легионер сифатида бу омадсизликни қандай изоҳлайсиз?

- Биласизми, бу йил “Нефтчи” таркиби янгитдан тузилди. Деярли барча чизиқларга янги ўйинчилар таклиф этилди. Шунинг учун дастлабки ўйинларда тушунмовчиликлар юз бериши аниқ эди. Жамоа кўрсатаётган ўйин ёмон эмас. Фақат натижа кўнгилдагидек бўлмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат ва албатта биз учун ёруғ кунларда ҳам келади. Қолаверса, олдинда ҳали ўйинлар кўп.

- Балки таркиб тузишда хатога йўл қўйилгандир. Футболчиларнинг савиясини қандай баҳолайсиз?


- Жамоага яхши ижрочилар жалб этилган деб айта оламан. Уларнинг барчаси яхши савиядаги футболчилардир. Фақат жамоавий ўйин кўрсатиб, бир-бирига киришиб кетиши қийин кечмоқда холос.

- Мана 7 тур ўтибдики жамоангиз ҳали бирор марта ютгани йўқ. Мухлислар эса дастлабки ғалабани кутишмоқда. Буни ҳам тўғри тушуниш керак. Биринчи ғалабага оз қолди деб айта оласизми?

- Қайсидир ўйинларда бизга омад ҳам етишмаганини айтиб ўтишим керак. Тўғри, мухлисларга ҳамиша ғалаба ёқади ва буни айни пайтда яхши ҳис қилиб турибмиз. Аммо футболда олдиндан ҳеч нимани айтиб бўлмайди. Майдон текис, тўп думалоқ деб бежизга айтишмайди. “Нефтчи” барча учрашувларда майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушмоқда. Бироқ керакли очколарни қўлга кирита олмаяпмиз. Энди “Олмалиқ”қа қарши учрашувда ишқибозларга ғалаба тақдим этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Бир тарафдан омадсиз старт, иккинчи томондан сиз ҳам жароҳат олиб бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Ваҳоланки, сиздан кўп нарса кутишганди...


- Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларга руҳан ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Айни дамда шуни ҳам енгиб ўта олмаётган бўлишимиз мумкин. Албатта, мен ҳам қийин вазиятда жамоамга ёрдам беришни хоҳлагандим. Лекин бундай бўлмаганидан афсусдаман. Тўғри, бундан энди фойда йўқ ва ҳаммаси ўтиб бўлди. Энди қолган учрашувларда ижобий натижалар кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика