RU

Последние новости

01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  9 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  0 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди Новости

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди

"Лестер" собиқ устози Крэйг Шекспир 60 ёшида вафот этди.

Унинг оиласидагиларининг баёнотига кўра, Шекспир ўз оиласи бағрида жон берган.

"Оила унинг нафақат футболчилик, балки, мураббийликдаги ютуқлари билан ҳам фахрланади. У нафақат севимли дада, балки, ўғиллари, рафиқаси, ака-укалари учун энг севимли инсон бўлиб қолади.

Бу биз учун оғир зарба бўлди. Илтимос, шундай қийин даврда бизни кўп ҳам безовта қилманг, биз аввало ўзимизга келиб олишимиз, биз учун энг муҳим инсоннинг ўрнини тиклай олишимиз керак", - дейилади Шекспирнинг оиласи баёнотида.

2023 йилнинг октябрь ойида Шекспирда онкологик касаллик аниқланганди.

Шекспир "Лестер" АПЛ чемпиони бўлган 2015/16 йилги мавсумда Клаудио Раньерининг ёрдамчиси бўлган. 2017 йили февралида айнан ундан бош мураббийликни қабул қилиб олганди. Октябрь ойида эса у истеъфога чиқарилганди.

Фаолияти давомида Шекспир «Вест Бромвич», «Халл Сити», «Эвертон», «Уотфорд», «Астон Вилла» ва «Норвич», шунингдек, 2016 йили Англия термасида ёрдамчи мураббий ҳам бўлган.

Шекспирнинг сўнгги иш жойи "Лестер" бўлган ва унда Дин Смитга ёрдам берганди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика