"Лестер" Харви Барнс билан янги шартнома имзолади
19 авг 2021 18:01
Новости
"Лестер" Харви Барнс билан янги шартнома имзолади
"Лестер" ярим ҳимоячиси Харви Барнс клуб билан шартномасини узайтирди.
Бу ҳақда "тулкилар" расмий сайти хабар бермоқда.
Футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Янги шартномага кўра, ўйинчи жамоада 2025 йилнинг ёзига қадар ҳаракат қилади.
23 ёшли Барнс ўтган мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришди.
У Англия терма жамоаси таркибида Евро-2020да қатнашишга номзод эди, аммо жароҳат сабаб турнирни ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии