RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  99 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратди Новости

АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратди

АПЛ 10-тур доирасидаги "Лестер" - "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

Лестер

Премьер-лига . Тур 10

30/10/2021, 17:30

2
:
0
Завершен

Арсенал

Габриэл Магальяйнс - 5', Эмиль Смит Роу - 18'

Стадион: King Power Stadium, 32209 зрителей

Главный судья: Michael Oliver

45'
90'
46'  Келечи Ихеаначо (Адемола Лукман)
46'  Дэниел Амарти (Харви Барнс)
68'  Джонни Эванс
71'  Джеймс Мэддисон (Патсон Дака)
75'  Джейми Варди
5'  Габриэл Магальяйнс
5'  Букайо Сака
18'  Эмиль Смит Роу
58'  Александр Ляказетт (Мартин Эдегор)
85'  Букайо Сака (Николя Пепе)
90'  Эмиль Смит Роу (Сеад Колашинац)

"Лестер" – "Арсенал" 0:2

"Кинг Пауэр"

Голлар: 0:1 – 5 Габриэл, 0:2 – 18 Смит-Роу.

"Лестер" – Шмейхель, Кастань, Эванс, Амарти (Барнс, 46), Сеюнджю, Томас, Тилеманс, Мэддисон (Дака, 71), Сумаре, Варди, Ихеаначо (Лукман, 46).

"Арсенал" – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака (Пепе, 85), Смит-Роу (Колашинац, 90), Парти, Локонга, Ляказетт (Эдегор, 58), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Эванс (68), Варди (75).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Баҳснинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш: Смит Роу ўрнига Колашинац ўйинга қўшилди.

89. "Лестер"нинг ҳужумдаги ишлари ўхшамаяпти.

84. Ўзгариш: Сака ўрнига Николья Пепе ўйинга қўшилди.

84. Тилеманс тўпни бурчакдан ўйинга киритди, "Арсенал" ҳимоячилари эса хавфни бартараф этишди.

77. Самби "Арсенал" учун стандарт ишлаб берди.

75. Сариқ карточка. Варди рақиб ҳимоячисига қўпол ўйнаб, қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

74. Барнснинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп "Арсенал" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

71. Ўзгариш: Мэддисон ўрнига Дака майдонга тушди.

70. ШМЕЙХЕЛЬ Обамейянгнинг аниқ зарбасини қайтарди.

69. Кастань жамоасини голдан қутқарди, агар у тўпни чиқариб юбормаганида, ортидаги "Арсенал" футболчиси ҳисобни йириклаштирган бўларди.

67. Варди қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо зарба ноаниқ.

62. Рэмсдейлдан навбатдаги сейв. Бугунги ўйин қаҳрамони гол урган футболчилар эмас, "Арсенал" посбони!

60. "Лестер" рақиб жамоанинг "қамал"га олиб, тинимсиз ҳужумлар ташкил қилмоқда.

58. РЭМСДЕЙЛ! "Арсенал" посбони рақиб жамоа вакилининг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

58. Ўзгариш: Ляказетт ўрнига Мартин Эдегор майдонга тушди.

55. ЗАРБАААА! Томаснинг хавфли зарбасидан сўнг тўп "Арсенал" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

48. Нуну Тавареш жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб берди. Бу "Арсенал"нинг 5-бурчак зарбаси. Стандарт муваффақиятсиз якун топди.

46. Иккинчи бўлим ўзгаришлар билан бошланди: Ихеаначо ўрнига Лукман, Амарти ўрнига Барнслар майдонга тушишди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. Тўп қаршисида Мэддисон. Зарбаааа... РЭМСДЕЙЛ! Суперсейвдан сўнг тўп дарвоза чизиғи устидан қолганди, ҳимоячилар тўпни дарвоза олдидан узоқлаштиришди.

42. "Арсенал" жарима майдончаси олдида стандарт. "Лестер" ҳисобни қисқартириши мумкин.

30. Томиясунинг қанотдан узатган тўпини Шмейхель эгаллаб олди.

28. Ихеаначо ҳисобни қисқартиришга яқин келди, аммо Рэмсдейл сейв ижро этиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

18. ГОООООЛ! ЭМИЛ СМИТ РОУ! "Лестер" ҳимоясидаги палапартишликдан сўнг тўп Эмилга тушиб қолди ва у яқин масофадан дарвозани нишонга олди. 0:2.

15. Таварешнинг рейди бироз муваффақиятсиз якун топди, аммо меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

12. Мэддисоннинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини эса ноаниқ пас билан якун топди.

11. Парти чап оёқда тўпга кучли зарба бериб, Шмейхелни синаб кўрди, Каспер эса имтиҳондан ўтди ва тўпни эгаллаб олди.

7. Обамейянг рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Унинг чап оёқдаги зарбаси кучсиз чиқди, бироқ Шмейхель тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

5. ГАБРИЭЛЬ! ГОООЛ! "Арсенал" ҳисобни очди. Саканинг бурчакдан узатган тўпини Габриэль бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

2. Варди босим орқали "Арсенал" посбонини шошириб қўйди, бироқ Рэмсдейл хато қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди. "Арсенал" дастлабки дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келди, аммо Шмейхель жамоадошининг автогол уришига йўқ қўймади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Лестер": Шмейхель, Кастань, Эванс, Амарти, Сеюнджю, Томас, Тилеманс, Мэддисон, Сумаре, Варди, Ихеаначо.

"Арсенал": Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака, Смит-Роу, Парти, Локонга, Ляказетт, Обамеянг.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика